АҚШ Президенти Жо Байден Россия Президенти Владимир Путин билан 16 июнь куни Женевада учрашадиган бўлди, дея хабар берди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув икки Президентнинг биринчи мулоқоти бўлади.

Оқ уйдан маълум қилишларича, раҳбарлар АҚШ-Россия муносабатлари барқарорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. Қолаверса, улар глобал муаммолар мавзусида фикр алмашадилар.

Мазкур учрашув бир нечта халқаро саммитлар доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу Буюк Британиядаги G7 саммитидан бир неча кун ўтгач, амалга оширилади. Шунингдек, 14 июнь куни НAТО раҳбарларининг йиғилиши ҳам ўтказилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жо Байден ва Владимир Путин 16 июнь куни Женевада учрашади