Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Urg tex” масъулияти чекланган жамияти йилига 6 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга. Бизнес лойиҳага кўра 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги маҳсулот хорижга сотилиши режалаштирилган. Айни пайтда маҳсулот асосан Хитой, Туркия, Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ташкил этилган пресс-тур иштирокчилари дастлаб мазкур корхона фаолияти билан танишди.

Корхонада 450 нафар киши меҳнат қилмоқда. “Ўзмиллийбанк” томонидан ажратилган 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига Германия давлатидан замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича яқин келажакда корхонада ип-калава ишлаб чиқариш билан бирга тайёр кийим-бош, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Бу қўшимча 400 та янги иш ўрни яратиш имконини беради. Мазкур корхона мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро бу енгил саноат ривожида ўзига хос тармоқ бўлган хомашёни қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларнинг амалдаги ифодасидир.

Навбатдаги манзил Хива шаҳридаги “Нуруллабой” тарихий мажмуаси ҳудудида жойлашган Хива банк хизматлари маркази бўлди. Таъкидлаш керакки, мазкур марказ томонидан таклиф этилаётган хизмат турлари нафақат маҳаллий аҳоли балки қадимий Хиванинг тароватидан баҳра олиш мақсадида ташриф буюрган сайёҳларнинг ҳам оғирини енгил қилиб келмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда аҳолига қулай бўлган ҳудудларда ихчам банк хизматлари марказлари ташкил этилмоқда. Янгидан ташкил этилган банк хизматлари марказлари ходимлари томонидан мижозлар ва аҳолига барча турдаги банк хизматларини, шу жумладан, кредитлар ажратиш, ҳисоб рақамларга хизмат кўрсатиш, юридик шахсларга “I-Bank” дастури ва жисмоний шахсларга “Milliy” мобил иловаси орқали масофадан туриб тўловларни амалга ошириш, кредит маблағларини сўндириш, омонатлар очиш, “online” конвертация қилиш амалиётларини сифатли кўрсатилиши режалаштирилган.

Хоразм вилоятининг туристик салоҳияти юқори. Сайёҳлар, маҳаллий зиёратчилар кўп ташриф буюрадиган вилоятда меҳмонхоналар ҳам кўп бўлади. Ўз навбатида сайёҳларга хизмат кўрсатиш борасида соғлом рақобат ҳам юзага келади. Навбатдаги манзил мижозларга сифатли хизмат кўрсатиб келаётган “Хива Файз” меҳмонхонаси бўлди.

Меҳмонхона иш бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада хизмат кўрсатиш бозорида ўз ўрнини топган. Бу маскан сайёҳлар, ташриф буюрувчилар билан доимо гавжум. “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ажратилган 2 миллиард 400 миллион сўм кредит маблағи эвазига қурилган меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 60 дан ортиқ мижозга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бугунги кунда меҳмонхонада 20 нафар ходим меҳнат қилмоқда.

Хиванинг дунёга машҳур Ичанқалъа мажмуаси неча асрки сайёҳларни ўзига оҳанрабодек тортади. Қалъадан кун ботиш томонга 500 қадам юрсангиз «Нуруллабой» саройига борасиз.

Маълумки бир неча йиллар аввал обида тарихий вазифасидан айро тушиш асносида меъморий кўркини йўқотиш даражасига борган эди. Мазкур мажмуа Президентимиз ташаббуси билан 2017 йилда “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ маблағлари ҳисобидан тўла қайта таъмирланди. 

Давлатимиз раҳбарининг туризмни янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор қарорлари, 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида саройда халқ ҳунармандлиги намуналари кўргазмаси ташкил этилди. Асрни қаритган меъморий обида аслиятни сақлаган ҳолда тамомила янгиланган ва яна кўплаб асрларни, авлодларимиз ва сайёҳларни ўз кўриниши, салобати билан ҳайратга соладиган кошонага айланди.

Илгари Ичанқалъадаги кўкка бўй чўзган Исломхўжа минораси шаҳарнинг ўзига хос рамзи саналар эди. Бугун бу рамз ёнига Нуруллабой мажмуаси ҳам қўшилди ва бу атама дунёнинг барча тилларида талаффуз қилиниб, ўзига хос тарғибот воситасига айланди. Нуруллабой саройи орқали қадим Хива яна бир миллий бойлик эгасига айланди. Пресс-тур иштирокчилари бу бунёдкорликларни катта қизиқиш ва ҳайрат билан томоша қилишди.

Пресс-турнинг иккинчи куни Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “New Best Style” МЧЖ фаолияти билан танишишдан бошланди.

“Max Decor” савдо белгиси остида фаолият олиб бораётган мазкур корхона 2019 йилнинг декабр ойида иш бошлаган. Корхона маҳсулотлари нафақат маҳаллий истеъмолчилар балки қўшни давлатлар бозорида ҳам харидоргир. Хитойнинг “Kapros Group”, “Yien” етакчи гулқоғоз ишлаб чиқарувчи корхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган корхонада маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Корхона мутасаддиларининг таъкидлашича, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан ажратилган 1 миллион 178 минг АҚШ доллари миқдордаги кредит эвазига Хитой давлатидан сотиб олинган замонавий ускуналар линияси юқори сифатли гулқоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини берган.

Корхона йилига 750 минг дона гулқоғоз ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бугунги кунда корхонада 100 га яқин ходим фаолият олиб бормоқда.

Корхонанинг экспорт ҳажми йилдан йилга ортмоқда. Маҳсулотлар асосан Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, БАА ва Индонезия давлатларига етказиб берилмоқда.

Хабарингиз бор мамлакатимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш борасида давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ишлар МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичда ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этгани ҳам амалга оширилаётган ишларга берилган ижобий баҳо бўлди. Карантин шароитида халқимизнинг белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этаётганлиги коронавирус пандемияси тарқалишини жиловлашда муҳим омил бўлмоқда.

Журналистлар бугунги кунда ҳар бир юртдошимизнинг доимий ҳамроҳига айланган бир марталик тиббий қўлқопларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Nur Muxammd Islom Obod” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди.

Тупроққалъа туманида жойлашган мазкур корхона “Ўзмиллийбанк” томонидан ажратилган 6 миллиард сўм миқдоридаги кредит эвазига Хитой давлатидан бир марталик латексли қўлқоплар ишлаб чиқариш ускуналар линиясини харид қилган. Тиббий қўлқопларни ишлаб чиқариш учун хомашё асосан Хитой ва Тайланддан олиб келинади. 

Корхона йилига 20 миллион жуфт бир марталик қўлқопларни ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда корхонада 50 киши меҳнат қилмоқда. Корхонанинг экспорт географияси Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларни қамраб олган. 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспортга йўналтирилган.

“Ўзмиллийбанк” АЖ
матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ кўмагида янги корхоналар иш бошлади, юзлаб янги иш ўринлари яратилди