
Россия либерал демократик партияси раиси Владимир Жириновский коронавирусга қарши эмланган фуқароларни мукофотлаш кераклигини айтди.
Хабарларга кўра, ЛДПР раиси вакцина олишга қарор қилганларнинг кичик қонунбузарликларини кечириб, маъмурий қамоқ ёки жарималардан озод қилиш таклифини илгари сурган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалхонадаги барча беморлар вакцина олиши зарурлигини таъкидламоқда.
"Мамлакатда COVID-19га чалиниш ҳолатлари ортиб бормоқда. Шундай экан, фуқароларимиз эмланиши керак. Агар вакцина олишга рози бўлган одамлар рағбатлантирилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Масалан, маъмурий қамоқдан озод қилиш ёки майда ҳуқуқбузарликлар учун жарималардан қутулиб қолиш", деди сиёсатчи Телеграм каналида.