Орамизда шундай одамлар борки, улар пешона тери билан топган, мисқоллаб йиққан маблағларини фирибгарлар қўлига қўшқўллаб топшириб, кейинчалик бу пулларни қайтара олмай сарсон-саргардон бўлиб юради.

Нега одамлар фирибгарларнинг домига тушиб, тез алданиб қолади? Аслида ҳаётда ўзгаларнинг ҳақига тажовуз қиладиган, бошқалар молини ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга уддабурон кишилар бўлиб кўринса-да, ночор ва бечора кишилардир.

29 ёшли Азим Ярашев (исми шарифи ўзгартирилган) “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси Марказий кон бошқармасига қарашли “Ауминзо-Амантой” конида меҳнат қилади. У ўзининг бирор-бир шахсни ишга қабул қилиш ёки ишдан бўшатиш ваколати йўқлигини билса-да, алдаш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро Хуршид Бобоназаровга танишлари орқали ўзи ишлаб келаётган конга ишга киритишни ваъда беради.

У Хуршидга ишга жойлашиш учун бошқа шахсларга пора тариқасида пул берилиши лозимлигини айтиб, уни пора беришга даъват қилади.

Алдаш йўли билан Хуршиддан 2020 йил май ойининг ўрталаридан июнь ойининг охирига қадар жами 1 млн. 200 минг сўм миқдорида пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган Азим бу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Хуршиднинг иши битмагач, у Азимдан пулларни қайтаришни талаб қила бошлаганида, фирибгар вазиятдан чиқиб кетиш пайига тушиб қолади. У Хуршидни танишлари орқали ўзи ишлаб келаётган конга ишга киритиш ҳақидаги алдовларига ишонтириш чораси сифатида бошқа бир жиноятга қўл уради. “Ауминзо-Амантой” конидаги наряд топшириқларини тарқатиш хонасида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ўзи билан конда электр қурилмаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр бўлиб ишлаб келаётган Икром билан “Ауминзо-Амантой” кони бошлиғи ўртасида тузилган меҳнат шартномасини ноқонуний равишда қўлга киритади. Мазкур меҳнат шартномасига техник шикастлар етказиб, шартномада “ходим” деб кўрсатилган “Икромов Асад” ёзуви ўрнига компьютерда чоп этилган қоғоз бўлагидаги “Бобоназаров Хуршид” ёзувини ёпиштирган ҳолда ишлаш ҳуқуқини берувчи меҳнат шартномасини қасддан қалбакилаштиради.

Ўйламай ташланган қадами ортидан Азим тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир қатор моддалари билан айбланиб, иш мазмунан кўриш учун судга юборилди.

Суд мажлисида Азим содир этган жиноятига тўлиқ иқрор бўлди, қилган ишидан пушаймонлиги, уни кечиришларини сўради.

Ҳар ким содир этган жинояти учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши муқаррар экан, суд томонидан унинг ёшлиги, оилали эканлиги, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги, Хуршидга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, Азимга 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқиши аниқ, лекин Азимнинг қилмиши ҳеч қанча вақт ўтмай фош бўлди. Жиноят эса жазосиз қолмаслиги яна бир бор исботини топди.

Азиза Рўзиева,

Навоий вилоят суди бош консультанти.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пора сифатида берилган пулни еб қўйган фирибгар камига ҳужжатни қалбакилаштирди