Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан матбуот анжумани ташкил этилди.

2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича қабул қилинган Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳамда "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонун ижроси муҳокамасига бағишланган анжуманда иш қидираётган ва ишсиз шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши қонунчилигимизда борлиги ҳақида сўз юритилди.

- Меҳнат қонунчилигига кўра ишсиз фуқароларга муддатидан аввал пенсиялар тайинланиши мумкин. Бунинг учун фуқаро аввал ишлаган корхона, ташкилоти тугатилган ёки ишчи штатлари қисқартирилган ходим бўлиши керак. Бундан ташқари, ишсиз шахслар – эркаклар 58 ёш, аёллар эса 53 ёшда бўлиши лозим. 

Шу ёшдаги фуқароларга аҳолининг бандлигини таъминловчи мутасадди ташкилотларда мос иш ўрни бўлмаса, пенсия жамғармасига йўлланма берилади. Шу ҳолатдаги фуқароларга 2 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан тўлаб берилади, — дейди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов.

Файзулло Яҳёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишсиз шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши мумкин