Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон халқлари Ассамблеяси раислиги лавозимини топширди.

“Nur.kz” нашри хабарида эслатилишича, Ассамблея тўғрисидаги қонунга мувофиқ Назарбаев унинг умрбод раиси ҳисобланган.

“Лекин ассамблея амалдаги президент билан бирга, унга таянч бўлиши лозим”, деди Назарбоев ассамблеянинг 29-сессиясида. Ваколатларнинг Тоқаевга берилишини у 2019 йилги танловининг тасдиғи сифатида билишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, икки йил аввал Назарбаев парламентга ўз истеъфоси ҳақида маълум қилиб, бир неча лавозимни ўзида сақлаб қолганди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурсултон Назарбаев амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевга қайси лавозимини топширди?