Зимбабведа пандемиядан кейин иқтисодни тиклаш чораси сифатида филларни отиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сотила бошланди, дейилади “CNN” хабарида.

Вазиятга кўра, туризмдан келувчи даромад кескин камайганидан сўнг Африка давлати шу тариқа иқтисодни тикланишга уринмоқда. Бу йил тахминан 500 та лицензия берилган. Ҳар бир лицензия 70 минг долларгача маблағга сотилади, бу уни олган киши миллионлаб даромад олишни мўлжаллашидан дарак. Зимбабве миллий боғлар ва ёввойи табиат Бошқармаси бошлиғи Тинаше Фаравонинг айтишича, бундай даромад ҳеч бўлмаганда, маҳкама ходимларига маош бериш имконини беради.  

Эслатиб ўтамиз, Зимбабве филлар туфайли иқтисодини тикламоқчи бўлган Африкадаги ягона давлати эмас. Аввалроқ Намибия шу мақсадда филларни сотишга рухсат берганди.  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зимбабведа филларни отиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сотила бошланди