ЕИга аъзо давлат раҳбарлари саммитга чақирилди
“Еврокенгаш раҳбари Евроиттифоққа аъзо давлатларнинг раҳбарлари бевосита иштирок этувчи саммитни чақиради, унда Россия билан муносабат, иқлим ва коронавирус масаласи муҳокама қилинади”, деди Мишелнинг расмий вакили Баренд Лейтс.
“25 май, сешанба куни бўлувчи мазкур саммитда давлат раҳбарлари шахсан иштирок этади”, деб ёзади у “Twitter”да.
Лейтснинг маълум қилишича, шунингдек, 8 майда Портода Евроиттифоқ раҳбарларининг норасмий саммити, кейинги саммит эса июнь ойининг охирига белгиланган.