Қорақалпоғистон Республикасида Жаҳон банки иштирокидаги «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимларини модернизациялаш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бошланди.

Ушбу амалиёт дастлаб Нукус туманида синов тариқасида «INOLLA» дастурида ишлай бошлаган бўлса, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 64 та қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонлари ҳақидаги маълумот дастурга киритилди.

Бундан буён фермер хўжалиги фойдаланаётган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ягона платформада йиғилади. Бунда экин ер майдонларининг умумий ҳажми, ер турлари ва фойдаланиш мақсади, шунингдек, ҳуқуқий мавқеи ва бошқа маълумотлар координаталар асосида электрон карталарда акс эттирилади.

Ер майдони бўйича маълумотлар тизимга киритилгандан кейин шу ер майдони фермер хўжалиги номига давлат рўйхатидан ўтказилади ва тизимдан махсус QR кодли Давлат реестридан кўчирма берилади.

Айни пайтда тизимга маълумотлар киритиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Е.Қаноатов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда кадастр тизимини модернизациялаш ишлари бошланди