Хушхабар

Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 23 апрель куни йигитлар ўртасида икки нафар вакилимиз финал жангини ўтказди.

Дастлаб -52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳзод Музаффаров ҳал қилувчи беллашувда россиялик Евгений Рожовга қарши жанг ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг +91 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Зокиров ҳам арманистонлик Ованес Папазянга қарши финал баҳсини муваффақиятли ўтказиб, терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.

Шу тариқа бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақада 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини жамғаришди.

Эслатиб ўтамиз, кеча қизлар ўртасида ҳам ҳал қилувчи баҳслар ўтказилиб, унда жамоамиз 1 тадан олтин ва кумуш медалларни қўлга киритган эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шаҳзод ва Жаҳонгир жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритди