Қуйидаги ҳолатда эр-хотин дастлаб тинч-тотув яшашган.

Кейинчалик оилада арзимас келишмовчиликлар рўй берган. Аёл ота-онасининг уйига кетиб қолиб, икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун турмуш ўртоғидан алимент ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилган.

Эр-хотин бир бирларининг феъл-атвори мутлақо тўғри келмагани учун ажрашишга қарор қилган. Табиийки суд томонидан белгиланган алимент мажбуриятини бажармаётган эр эшигини МИБ ходимлари тақиллатиб келишади.

Мажбурий ижро бюросининг Янгиҳаёт туман бўлими иш юритувида ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 17.02.2016 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор А.Ахмеджановдан ундирувчи Ш.Ахмеджанова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Бюронинг Янгиҳаёт туман бўлими давлат ижрочиси А.Абдумажидов томонидан ҳуқуқий тушунтирув ишлари олиб борилган. Натижада қарздор ва ундирувчи икки нафар вояга етмаган фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмай, уларнинг отасиз катта бўлишини истамаслигини таъкидлаб ўз оилаларини тиклашга қарор қилишди.

Салкам 5 йилдан буён ажримда бўлган мазкур оила МИБ Янгиҳаёт туман бўлими давлат ижрочиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли оилалари қайта тикланганлиги учун Бюро раҳбариятига миннатдорчилик билдириш мақсадида жорий йилнинг 21 апрель куни Бюро директори Х.Кабирджанов иштирокидаги сайёр қабулга келишди.

Ушбу фурсатда МИБ фақат жарима ундирувчи идора эмаслиги, зиддиятга киришган томонларга доим ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали, низолашаётган томонлар ўртасидаги муносабатларни илиқлаштириб яраштириш учун бор имкониятларидан фойдаланишлари ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барбод бўлган оила МИБ ҳаракати билан қайта тикланди