Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Зарафшон шаҳрида сайёр қабул ўтказилган эди.

Қабулда фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақларига муайян давр ишлаганликлари учун тўланиши лозим бўлган устамалар кам миқдорда тўланаётганлиги ҳақидаги масала кўтарилган эди. Ушбу мурожаат мавжуд қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқилди.

Маълумки, 2017 йил 30 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармоннинг 3-бандида “Идоравий мансублигидан қатъий назар, барча давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тизимига белгиланган тартибда ўтказилсин” деб кўрсатилган.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинган ҳамда “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси тизимидаги мактабгача таълим муассасалари ва уларнинг ишчи ходимлари 2020 йилнинг 2 март кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тасарруфига ўтказилган.

Давлат мактабгача таълим вазирлиги тизимига ўтказилган ишчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ тўлаб келинмоқда.

Шу билан бирга, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 1 апрелдаги 2- ва 33-сон қарори билан тасдиқланган “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳам мавжуд бўлиб, ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон “Қизилқумнодирметалолтин” концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-бандига асосан ишлаб чиқилган.

Низомнинг 1-бандида Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар, ходимнинг юқорида келтирилган шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, 3 йилгача ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим окладининг улушида 0,25 фоиз, 3 йилдан 5 йилгача 0,5 фоиз, 5 йилдан ортиқ давр учун 0,75 фоиз устама белгилаш кўзда тутилган.

Ўз навбатида Низомнинг 31-бандида “Мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотдан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларига ишга кирганда, иш стажи сақланиб қолинади.

Бунда мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотдаги (Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларидан ташқари) иш, бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланиши ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди”, деб кўрсатилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тасарруфига ўтказилган мактабгача таълим муассасалари ходимларига дастлаб ишга кирган ходим сифатида ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим окладининг 0,25 улуши миқдорида муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаб келинмоқда. Бундай тартиб, ўз-ўзидан ушбу ходимларга бериладиган ойлик иш ҳақининг сезиларли даражада камайиб қолиши ва уларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Зарафшон шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан берилган маълумотга қараганда, “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси тизимидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тасарруфига ўтказилган мактабгача таълим муассасалари ходимларининг 75 нафари 3 йилдан ортиқ, 525 нафари 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлиб, уларга 11 ой давомида агар тизим ўзгармаганида, муайян давр мобайнида ишланганлик учун тўланиши лозим бўлган 2.725.800.000 сўм тўловлар тўланмасдан келинган.

Юқорида қайд этилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси тизимидаги мактабгача таълим муассасаларининг ишчи ходимлари 2020 йилнинг 2 март кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тасарруфига ўтказилган бўлсада, улар ишлаб келган бинонинг жойлашган жойи, манзили, шароити, об-ҳавоси, меҳнат шартлари ва талаблари ўзгармаган.

Ўз навбатида, Ҳукумат томонидан чиқариладиган ҳужжат асосида иш жойининг бир тизимдан иккинчи тизимга ўзгартирилишига фуқаролар айбдор ҳисобланмайди.

Шу сабабли Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 1 апрелдаги 2 ва 33-сон қарори билан тасдиқланган “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 31-банди “Мулкчилик шаклидан қатъий назар Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасида айнан бир хил касб ва лавозимларда ишланган иш, бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланиши ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилади” деган мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилса, масаланинг ечими топилади ва фуқароларнинг норозичилигига чек қўйилади.

Акмал Муродов,

Навоий вилоят маъмурий судининг раиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зарафшон шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида ишловчи ходимлар мурожаати ўрганилмоқда: улар нимадан норози?