Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 15-17, кундузи 24-26 даража илиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
ЎзА