Якунланган 2024 йил Ўзбекистон иқтисодиёти учун яхши келди. Юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган ўнлаб йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилди, минглаб ижтимоий-иқтисодий иншоотлар қурилди, асосий белгиланган режа ва кўзланган мақсадларга эришилди.

2025 йилги давлат бюджети ҳам асосан ижтимоий йўналишларни қамраб олган бўлиб, унинг тўлақонли амалга оширилиши Ўзбекистон халқи учун ҳам, иқтисодиёти учун ҳам яна бир муҳим қадам бўлади.  

Бу йилги бюджетномада қайси йўналишларга кўпроқ устуворлик берилади? Миллий иқтисодиётимиз қайси йўлни танлайди? – шу ва ушбу ҳужжатнинг халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи муҳим жиҳатлари хусусида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Абдураҳим Ваҳобов билан суҳбатлашдик.   

- Айтингчи, бу йилги давлат бюджети аввалги йилларникидан нимаси билан фарқ қилди?   

-  Дарҳақиқат, 2024 йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинди. Ҳозирдан хулоса қилиш ва 2025 йилнинг асосий параметрлари тўғрисида фикр юритса бўлади. Ўтган йил Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланди, макроиқтисодий кўрсаткичлар яхшиланди. Ялпи ички маҳсулот 6 фоиздан ошди.  Инфляция даражаси 9.8, ишсизлик даражаси 5-6 фоиз атрофида, давлат бюджети ижроси таъминланди, дефицити тақчиллиги -4 фоизни ташкил этди. Умуман макроиқтисодий кўрсаткичларга назар  ташлайдиган бўлсак ёмон натижа эмас.  

Республика Президенти томонидан 2024 йил охирида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонун имзоланди. Мамлакатнинг молиявий ҳужжатига қарайдиган бўлсак катта ишлар қилиняпти. Иқтисодий илоҳотлар чуқурлашди. Миллий иқтисодиёт ривожланяпти, таркибий ўзгаришлар амалга ошириляпти. Бу эса ўз навбатида бюджет фискал сиёсати, солиқ-бюджет сиёсати, пул-кредит сиёсатининг борган сари такомиллаштиришни тақозо этмоқда.  

- 2025 йилги давлат бюджетининг асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?     

- Макроиқтисодий барқарорликни, мамлакатнинг тўлов баланси мувозанатини, бюджет маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш – асосий вазифа бўлиб қолади. Давлат бюджетининг даромадлар ва ҳаражатлар қисми ошиб бормоқда.  Бу йил биз кейинги йиллар ичида биринчи марта ижтимоий бозор соҳасида жиддий қадам ташладик.  Ижтимоий мақсадлар учун сарфланадиган ҳаражатлар биринчи марта давлат ҳаражатларининг 50 фоизини ташкил этди. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/m7yU7yQc9bw?si=f8edRPaOf0ooygqb" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилги давлат бюджети қандай тақсимланади? (+видео)