Глобал иқлим ўзгариши, атроф-муҳит ифлосланиши, маиший ва саноат чиқиндиларининг тобора ортиб бориши, сув ресурслари танқислиги, биохилма-хилликнинг йўқолиши натижасида дунёда экологик вазият тобора кескинлашиб бормоқда.

Бу каби ўзгаришлар нафақат табиий тизим ва инсон турмуши, балки ижтимоий-иқтисодий шароит ва соғлиқни сақлаш тизимига ҳам  салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис, мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида табиий ресурсларни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат ва жамият ҳаёти учун муҳим устувор йўналишга айланган.

Куни кеча эълон қилинган  2025 йил – “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” Давлат дастури лойиҳасида ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенциясининг Киото протоколи ва Париж битими доирасида мамлакатнинг глобал ҳамжамият олдида олган мажбуриятларини бажаришда тармоқ ва соҳаларнинг уйғун “яшил трансформация”сини амалга ошириш, уларнинг рақобатбардошлиги ва ресурс тежамкорлигини таъминлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш ва иқтисодий ўсишнинг янги “яшил ривожланиш” моделига ўтишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар таклиф этилган.

Жумладан, маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш мақсадида 2025 йилда 32 та шаҳарда аҳоли пунктларида пиёда ва велосипедда сайр қиладиган “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади ва бунинг учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади. Қолаверса, 130 миллиард сўм маблағ эвазига 64 та маҳаллада тажриба тариқасида ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизими жорий этилади. Соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади. 

Шунингдек, “Бир миллион яшил оила” ҳаракати йўлга қуйилиб, юриш ва югуриш, “яшил” транспортда ҳаракатланиш, озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш тарғиб қилинади. 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда Рақамли технологиялар вазирликлари томонидан 2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида платформа ишга туширилади. Унга кўра, бир сутка давомида камида 10 минг қадам юрганларга “Экофаол фуқаро” мақоми ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклардан истеъмол кредитини олишда чегирмалар тақдим этилади.

Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда эса, ушбу оилага “яшил оила” мақоми берилиб, уларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобиль бериб бориш тизими йўлга қўйилади. Аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловлари ўтказилиб, ғолиб бўлган маҳаллаларга 500 миллион сўм маблағ ажратилади.

Давлат дастури лойиҳасидаги 2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзбошимчалик билан бетонлаштирган, қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш таклифи, ўйлайманки, кўпчилик юртдошларимиз томонидан кутилган ташаббус бўлди.

Сабаби, жойларда сайловчилар билан ўтказилган мулоқотларда кўп қаватли уйларда яшовчилардан айрим қонун ва тартибга амал қилмайдиган фуқаролар томонидан яшил ҳудудлар ва болалар майдончалари ноқонуний эгаллаб олинаётганлиги, натижада экология бузилиши, болалар дам олиш вақтларида ўйнашлари учун алоҳида яшил ҳудудлар йўқлигидан кўп шикоятлар тушарди. Дастур лойиҳасидаги ушбу таклиф юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олди олинишида ечим бўлиб хизмат қилади.

Албатта, қайси соҳа ва йўналишда бўлмасин амалга оширилиши белгиланган режаларнинг ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилишида иқтисодий кўрсаткичларнинг ўрни муҳим. Шу боис, Давлат дастури лойиҳасида экологик барқарорликни таъминлаш билан бир қаторда, “яшил қитисодиёт”ни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, ресурс тежамкор иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Инфляцияни 5 фоизга тушириб, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш орқали камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсад қилинмоқда.

Қолаверса, Париж битими талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг углерод нейтраллигига эришишининг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилади. Иқлим ўзгаришига мослашиш, “яшил технология”лар трансфертини инобатга олган ҳолда глобал миқёсда мамлакатимизнинг келгуси беш йилда иссиқхона газларини қисқартириш бўйича Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаси (NDC) эълон қилинади.

Хулоса қилиб айтганда, Давлат дастури доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг ҳаётимизга татбиқ этилиши келгусида мамлакатимиз ва минтақадаги долзарб экологик муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топишдек муҳим вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.

Мавлуда АДҲАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 

Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда маҳаллаларда “Сояли сайр кўчалари” ташкил этилади