Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати келгуси 2025 йилда 2024 йилга нисбатан 6 фоиз ва аҳоли жон бошига 3 минг 251 долларни ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ўсиш суръатлари саноатда 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоиз, бозор хизматларида 14,5 фоиз, қурилишда 14,2 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Инфляция даражаси 7 фоиз бўлиши кутилмоқда.  

2025 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари прогнози 431,1 триллион сўм, харажатлари прогнози 480,3 триллион сўм миқдорида, консолидациялашган бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз, ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 5,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида белгилаш кўзда тутилган.  

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида айтиб ўтилди. Унда Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси концепциясини баён қилмоқда.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА