Жорий йилнинг 28-29 ноябрь кунлари Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Биологик қуролларни тақиқлаш конвенцияси доирасида минтақавий учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош мутахассиси, миллий координатор Отабек Қосимов қуйидагиларни маълум қилди:  

– Ушбу тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 дан ортиқ мутахассислар қатнашди. Ўзбекистон номидан мен Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси бош мутахассиси ва конвенциянинг миллий координатори сифатида қатнашдим.  

Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 22 декабрдаги 185-I-сонли қарорга мувофиқ, Бактериологик (биологик) ва токсик қуролларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва сақлашни тақиқлаш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенцияга қўшилган. 

Женевадаги учрашувда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қуролсизланиш департаменти вакиллари Ўзбекистон ва яна иккита давлатга БМТнинг расмий веб-сайтида фаолият бошлаган онлайн ўқув модулини ишлаб чиқишдаги ҳиссаси учун алоҳида миннатдорлик билдирди.  

Тақдим этилган ўқув платформаси еттита модулдан иборат бўлиб, конвенцияга аъзо давлатларнинг миллий координаторларини тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган. Ўқув жараёнида дунёнинг саккизта минтақасидан, жумладан, Ўзбекистон, Ботсвана, Эквадор, Венгрия, Лаос ва Қатар каби давлатларнинг координаторлари иштирокидаги видеодарслар намойиш қилинди. Бу жараён ўқувни амалий ва интерактив қилишга қаратилган.  

Учрашув давомида 2025 йилнинг иккинчи ярмида навбатдаги минтақавий учрашувни Ўзбекистонда ўтказиш таклифи билдирилди. Бу таклиф амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлиб, биологик хавфсизлик соҳасида мамлакатимиз ва БМТ ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятини яратади.  

Шунингдек, бу тадбир Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ишончли ҳамкор сифатидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади. Мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги иштироки нафақат миллий хавфсизлик, балки глобал биологик барқарорликни таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли.  

ЎзА мухбири  

Насиба Зиёдуллаеава  

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда БМТнинг навбатдаги минтақавий учрашувини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи илгари сурилди