Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда дастлаб Президентимиз томонидан 2024 йил 28 ноябрь куни мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Қайд этилдики, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган ЎзЛиДеП давлатимиз раҳбарининг йиғилишдаги барча ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда жойларда ижросини таъминлашда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Шунингдек, фракция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Таъкидланганидек, лойиҳага кўра, 2025 йил учун белгиланган солиқ сиёсатида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Хусусан, қўшилган қиймат солиғи – 12 фоиз, фойда солиғининг базавий ставкаси – 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 12 фоиз, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси – 1,5 фоиз, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи – 0,95 фоиз, айланмадан олинадиган солиқ – 4 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади ҳамда тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитларни яратишга имкон беради.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари қатор таклифларни билдирди. Якунда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил учун асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда