Сарҳисоб

Статистик маълумотлар кўпчилигимизга зерикарли туюлади. Лекин ҳар бир рақамга яхшилаб қаралса, уларнинг замирида амалга оширилган ислоҳотлар, ишлаб чиқарилган, етиштирилган, қайта ишланган маҳсулотлар, энг муҳими, инсон меҳнатининг самаралари мужассамлигига амин бўламиз.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасини олиб қарайдиган бўлсак, бизнинг еб -ичишимиз, мавсумга мос тарзда турли-туман либосларда юришимизнинг барчаси деҳқону миришкор, боғбону чорвадорларнинг қадоқ қўли, пешона тери эвазига етиштирилган, яратилган  маҳсулот, қимматбаҳо хомашёдан олинаётганлигини билмаган инсон бўлмаса керак. 

Жиззах вилоятининг саноати кейинги йилларда шиддат билан ривожланиб, мамлакатда етакчилар қаторида бораётгани ҳеч кимга ситр эмас. Лекин бу вилоятда аграр соҳа ёддан чиқарилганини англатмайди, албатта. Қолаверса, тупроғи, суви, иқлими ва энг асосийси,  меҳнаткаш халқини ҳисобга  олсак, бу воҳа аграр вилоят сифатида  республикада ўзининг муҳим ўрнига эга бўлган ҳудудлардан биридир. 

Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари Жиззах вилоятида жами 504 минг 600 гектарни ташкил этади. Саховатпеша Жиззах заминида етиштирилган маҳсулотлар сифати жиҳатидан нафақат республикамизда, балки жаҳон бозорларида ҳам энг етакчи ўринлардан бирида туради.

Тўғри, якунига етган 2024 йилда Жиззах вилояти раҳбарларининг айби билан пахта ва ғаллачиликда бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилди. Лекин бу меҳнаткаш Жиззах халқининг йил давомида қилган меҳнатларига заррача ҳам соя солмаслиги лозим.

Жиззах вилоятида 2020 йилнинг 9 ойи давомида 11 триллион 200 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсатгич 20 триллион 200 миллиард сўмликни ташкил этди.

Воҳада сўнгги 5 йил давомида 81 минг 900 гектар, жумладан, 70 минг 900 гектар лалми яйлов ер майдонлари ўзлаштирилди, 11 минг гектар сувли ерлар қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилди.

Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 17 минг 300 гектар, шундан 1 минг 700 гектар сувли ерлар қайта фойдаланишга киритилиб, 15 минг 600 гектар лалми яйлов ер майдонлари ўзлаштирилди. Ана шу ўзлаштирилган ерлардан 2024 йилда 230 минг тонна сабзавот, 203 минг тонна полиз, 23 минг 400 тонна дуккакли, 6 минг 200 тонна мойли, 673 минг 700 тонна озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқирилди.

Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Ғаллаорол туманида “Agro In vitro” инвитро усулида кўчат етиштириш комплекси ишга туширилганини ҳам шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Мазкур комплексда инвитро лабораторияси, кўчат тайёрлаш иссиқхонаси, 5 гектар майдонда оналик боғи ва 10 гектар майдонда кўчатзор ташкил этилгани эса алоҳида таҳсинга лойиқ. 2030 йилгача 100 минг гектар  ер ўзлаштирилиши режалаштирилган, шундан 2025 йилда 18 минг 400 гектар ерда мевали боғлар ва узумзорлар барпо қилиш учун инвитро комплексида мевали дарахт ва узум навлари етиштириб берилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳа амалга оширилиши  самарасида лабораторияда  2025 йилда 41 хил навдаги 1 миллион  дона узум ва мевали дарахт кўчатлари етиштирилиб, тайёр ҳолга келтирилади. Шу ўринда, ушбу етиштирилган кўчатлар Ўзбекистон иқлим шароитидан келиб чиқиб танланаётганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. 

2026 йил 1 миллион 500 туп, 2027 йил 2 миллион 500 туп, ундан кейинги йилларда 5 миллион тупдан кўчат етиштирилиши режалаштирилган. Инвитро комплексининг тўлиқ қувватга кириши орқали йилига 10 миллион туп турли мевали дарахт ва ток кўчатлари етиштирилади ҳамда республика бўйича кўчатга бўлган умумий талабнинг 5 фоизини қоплаш қуввати яратилади.

Президентимизнинг кўрсатма ва топшириқларига асосан 2021-2024 йиллар давомида Жиззах вилояти бўйича 19 минг 400 гектар ер майдонлари ижтимоий дафтарлар, реестр рўйхатида турувчи ёшлар, меҳнат қилиш қобилиятига эга эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга аукцион савдоси орқали тарқатиб берилди. 

Биргина 2024 йил давомида 6 мингта фермер хўжалигининг дала четлари ва ирригация тармоқлари қирғоқларининг 2 минг 500 гектар бўш турган ер майдонларига мевали ва манзарали кўчатлар, полиз ва сабзавот экинлари экилиб, 150 миллиард сўмлик қўшимча даромад олинади. 

Жиззах  вилоятида  2024 йилда инвестиция дастурлари доирасида 47 километр каналлар бетонлаштирилиб, 26 миллион 500 минг метр куб сув исрофининг олди олинди.2020-2024 йилларда 174 минг 700 гектар майдонга сув тежовчи технологиялар ўрнатилди ва шу йиллар давомида 12 миллиард 700 миллион метр куб сув лимити ажратилган бўлса, шундан 11 миллиард 100 миллион метр куб сув сарфланган ҳолда 1 миллиард 600 миллион метр куб сув иқтисод қилинишига эришилди.

Сўнгги 6 йил давомида вилоятдаги боғ майдонлари 6 баробарга, яъни 32 минг 500 гектарга, узумзорлар 9 баробарга, яъни 15 минг 500 гектарга етказилганини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Президентимизнинг жорий йил апрель ойидаги ташрифи давомида берган топшириғи асосида Зомин тумани марказидаги 13 та маҳалладаги 8300 хонадон уйига туташ йўл бўйига ишкомлар қурилиб, 300 минг тупга яқин “Келин бармоқ”, “Ҳусайни”, “Ризамат ота” ва “Шоҳона” каби юқори навли узум кўчатлари экилди. Экилган узум кўчатлари ҳосилга киргандан сўнг, яъни 2027 йилдан бошлаб ҳар бир тупдан ўртача 18-20 килограммдан ҳосил олинганда, жами 5400 тонна ҳосил етиштирилади ва 85-90 миллиард сўм, ҳар бир хонадон фақат узумчиликдан йилига ўртача 10-12 миллион сўм даромад олади.

2025 йилда барча туманларда биттадан маҳаллада “Зомин тажрибаси” асосида воиш ток усулида аҳоли хонадонларида узумчилик йўлга қўйилади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жорий йил вилоятда 19 минг900 гектар майдонга кунгабоқар экилиб, 40 минг тонна ҳосил кўтарилиб,ушбу ҳосилдан 10 минг тонна ўсимлик мойи ва 24 минг тонна кунжара олинди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, вилоятда 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида 1 миллион 700 минг долларлик ёки 21 миллиард 700 миллион сўмлик 2 минг тонна кунгабоқар ёғи импорт қилинган.2025 йилда такрорий экин сифатида экиб келинган мош экини қисқартирилади ва унинг ўрнига 30 минг гектар майдонга Россиянинг “Пионер” тезпишар кунгабоқар нави экилади. Натижада  кунгабоқардан ўртача 60 минг тонна ҳосил ва ундан 12 минг тонна мой, 40 минг тонна кунжара олинади.Бу билан вилоят аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланади ва кунгабоқар ёғи импортига ўрин қолмайди.

Уруғлик картошка етиштириш бўйича Бахмал туманида “Baxmal Gullivеr” корхонасида картошка уруғчилиги етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, Россиянинг Чувашия Республикаси  билан ҳамкорликда ушбу ҳудуддан “Gullivеr”, “Краса Мещеры”, “Mеtеor”, “Пламя” навли 300 тонна картошка уруғи олиб келинди ва тажриба сифатида 100 гектар майдонга экилди.Йиғим мавсумига келиб ушбу ернинг ҳар гектаридан 300 центнердан, жами 3 минг тонна картошка уруғи териб олинди.

Кейинги йилда яна 3 минг тонна ушбу навдаги картошка уруғи олиб келиниб, экин майдонини 10 баробарга ёки 1000 гектарга кўпайтириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали бахмаллик миришкорлар 2026 йилда 10 минг гектарга етадиган, яъни 30 минг тонна серҳосил уруғлик картошка етиштириб беришни режалаштирган. 

Бугунги кунга келиб вилоятда умумий қуввати 915 минг тонналик 468 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси мавжуд. Жорий йилнинг ўзида 91 миллиард 600 миллион сўмлик 40 та лойиҳа ишга туширилиб, мева-сабзавотнинг 38,3 фоизи қайта ишланмоқда. 

Мисол учун, Шароф Рашидов туманидаги “BMB AGRO PLUS” МЧЖнинг қиймати 127 миллиард 400 миллион сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қадоқлашни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 270 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш йўлга қўйилди ва50 нафар янги иш ўрни ташкил этилди.

2020-2024 йилларда “BMB HOLDING” компанияси томонидан Бахмал туманида 700 гектар майдонда заъфарон плантациялари барпо қилинди.Заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва уни экспорт қилиш бўйича умумий қиймати 120 миллион евро миқдоридаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 60 миллион 800 минг евролик инвестициялар жалб этилган бўлиб, минглаб мавсумий иш ўринлари яратилган.

2021 йилда 1 миллион 200 минг еврога, 2022 йилда 2 миллион 700 минг еврога, 2023 йилда 4 миллион 500 минг еврога ўта сифатли заъфарон маҳсулоти экспорт қилинди. Жорий йилда бу рақам 5,1 миллион еврога етказилади. 

<iframe width="789" height="444" src="https://www.youtube.com/embed/LVnb_mKwp88" title="2024 yil yakunlari va yangi yil loyihalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Бахмал туманидаги боғлар ва аҳоли томорқаларида ҳар йили 30-40 минг тонна етиштириладиган олманинг қайта ишланадиган 10-15 минг тоннаси бошқа ҳудудларда қайта ишлашга олиб кетилар эди. Ҳозир ушбу туманнинг ўзида қуввати 20 минг тонна олмани қайта ишлашга мўлжалланган “Baxmal juis mastеr” корхонаси ташкил этилиб, туманда қайта ишлашга йўналтириладиган олманинг 100 фоизи шу ернинг ўзида қайта ишланиб, олма концентрати хорижга экспорт қилинмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги “Чақмоқ” фермер хўжалиги томонидан сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 400 бош зотдор сигир олиб келиш орқали йиллик қуввати 2 минг тонна сут ва 55 тонна гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Хусусан, фермер хўжалигида гўшт ва сут, тайёр озуқа, аҳоли хонадонларига наслли мол етказиб берилиб, қушхоналар ва терини қайта ишлаш йўналишларида чорвачилик кластери ташкил этилди.Маҳсулдор наслли моллар кооперация доирасида 100 та аҳоли хонадонларига 100 бош қорамол етказиб берилди ҳамда кластер томонидан қўшимча 100 нафар иш ўринлари яратилди. Ушбу “Чақмоқ” фермер хўжалиги тажрибаси асосида 2025 йилда ҳар бир туманда биттадан чорвачилик кооперацияси ташкил этиш режалаштирилди.

Булардан ташқари, вилоят бўйича 2024 йилда 182 та балиқчилик субъекти босқичма-босқич интенсивлаштирилди ва бунинг ҳисобига 37 минг тонна балиқ маҳсулотлари етиштирилди.

2025 йилда 4 минг 300 гектар сунъий сув ҳавзаларига аэратор мосламалари ўрнатилади ва босқичма-босқич сув ҳавзаларида балиқ етиштириш интенсивлаштирилиши натижасида ҳосилдорлик 3 баробарга ёки 110 минг тоннага етказилади.

Жиззах вилояти меҳнаткашларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида 2024 йилда эришган статистик натижалари ва 2025 йилда ўз олдиларига қўйган мақсадлари воҳанинг истиқболи порлоқлигини кўрсатиб турибди.

А.Қаюмов (видео), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йил якунлари ва янги йил лойиҳалари (+видео)