Ниҳоясига етган йил Ўзбекистон давлат филармонияси учун қандай кечди?

Мазкур ижодий тузилма бош директори Анвар Тожибоев бу ҳақда қуйидагиларни гапириб берди:

– Маълумки, якунига етган 2024 йил юртимизда давлатимиз тараққиёти ва инсонлар фаровонлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар, долзарб чора-тадбирлар ҳамда улкан режалар амалга оширилди. Барча соҳалар қатори маданият ва санъат йўналишида ҳам соҳани ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш ҳамда ижодий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасида жуда кўплаб саъй-ҳаракатлар ва самарали ишлар қилинди.

Қувонарлиси, 2024 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъатидан аҳолини янада кенгроқ баҳраманд этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор мамлакатимизда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқа санъати асарларини янада оммалаштириш ҳамда оркестр ижрочилигини ривожлантириш, соҳа вакилларининг касб маҳоратини ошириш, ушбу йўналишда иқтидорли ёшлар учун зарур шароитлар ва имкониятлар яратиш, мусиқа ижрочилари ва оркестр жамоалари ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни янада кенгайтиришдек мақсадларга қаратилгани билан санъат аҳлига хурсандчилик бахш этди.

Сарҳисоб қиладиган бўлсак, 2024 йил Ўзбекистон давлат филармонияси жамоаси учун анчагина самарали кечганини кўришимиз мумкин.

Маданият ва санъатни янада ривожлантириш ҳамда аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг энг чекка ҳудудларида Филармония ижодий жамоалари томонидан 84 та гастрол дастурлари, 25 та “Маданият карвони” концертлари ташкил этилди ва улар орқали 260 минг нафарга яқин томошабин мазкур дастурларга қамраб олинди.

Йил давомида Ўзбекистон давлат филармонияси тасарруфидаги бадиий жамоалар ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан 62 та олий таълим, 1 минг 273 та халқ таълими масканида ўқувчи ва талабаларнинг мусиқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг қалбида миллий маданиятга бўлган муҳаббатни шакллантириш мақсадида мусиқий саводхонликни оширишга оид жами 1 минг 335 та лекторий концерт ўтказилди ва маҳоратли устозлар томонидан ёш авлодга миллий мусиқамиз сир-асрорлари ўргатиб борилди.

2024 йилнинг июль ойидан бошлаб, Тошкент шаҳрининг барча туманларида аҳоли ва ёшлар онгига юксак ватанпарварлик, миллий қадриятлар, анъана ва урф-одатларни янада кўпроқ сингдириш, аждодлар сиймоси ва заковатига нисбатан ҳурмат муҳитини шакллантириш, шунингдек, миллий куй-қўшиқлар орқали уларга маданий ҳордиқ улашиш мақсадида жами 45 та “Milliy Party” гала-концертлари ташкил этилди ва улар томошабинлар томонидан жуда юқори кайфият билан қарши олинди.

Ҳақиқий мусиқа ихлосмандларини хурсанд қилиш мақсадида эса Тошкент шаҳрининг ўзида Филармония ижодий жамоаларининг 60 та юксак савиядаги ва турли жанрдаги концерт дастурлари тақдим этилди.

Шу ўринда келтириш мумкинки, Ўзбекистон давлат филармонияси фаолиятида унинг хорижий давлатлар билан амалга ошираётган халқаро алоқалари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Татаристон Республикасида бўлиб ўтган “Шарқ бозори” туркий ва шарқий халқлар халқаро фестивали доирасида Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Миннихановнинг делегациямиз вакиллари билан учрашгани ва унда маданият соҳасида ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам юртимиз имижини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлардан бири бўлди.Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан анъанавий “Наврўз садолари” миллий чолғулар кўп овозли ансамбл ва оркестрлари Х халқаро фестивали ташкил этилгани ҳам санъат оламида ўзига хос воқеа сифатида эътироф этилди.

Эътиборлиси, бугун Филармония ижодий жамоалари ҳам жаҳоннинг кўплаб давлатларида ташкил этилаётган нуфузли санъат танловларида ғолибликни қўлга киритмоқда. Мисол учун, 2024 йилнинг 7-12 июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари санъат вакиллари иштирок этган “Олтин қоракўз” 36-халқаро фольклор рақс фестивалида “Навбаҳор” рақс ансамбли ҳамда “Бек” миллий доирачилар ансамбли 1-ўринни қўлга киритди. Маълумот ўрнида келтириш мумкинки, “Олтин қоракўз” рақс фестивалининг 62 йиллик тарихида ўзбек санъаткорлари илк бор 1-ўринни эгаллади.

Шунингдек, 7-12 июль кунлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган “Рақс саньати – 2024” II Халқаро дўстлик фестивалида ҳам Ўзбекистон давлат филармонияси Aндижон вилояти бўлинмаси ижодий жамоаси 1-ўринни қўлга киритди, фестиваль доирасида ташкил этилган “Жаҳон оҳанглари – 2024” танловида эса Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмасининг “Орол йигитлари” ижодий жамоаси мутлақ ғалаба қозониб, Гран-при билан тақдирланди.

2024 йилнинг 11 июль куни “Ўзбекистон маданият ва кино кунлари” доирасида Грузия Республикасида Ўзбекистон давлат филармонияси “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли ҳамда машҳур “Эрисиони” давлат академик халқ ашула ва рақс ансамблининг қўшма концерти ташкил этилиб, якунда икки ижодий жамоа ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Сентябрь ойида Aлибек Кабдураҳманов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий симфоник оркестри ва “Rihter Trio” жамоаси санъатимиз тарихида илк маротаба Лондондаги Колизей театри саҳнасида “Вақт қумлари” номли дастурини намойиш қилди. Ўзбекистон Маданияти ва санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан Британия музейида ташкил этилган “Ипак йўллари” маданий дастури доирасида ўтказилган мазкур концерт хорижликларнинг юксак эътирофига сазовор бўлди.

Октябрь ойида эса Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган ABU Televizion Song Фестивалида “БЕК” миллий созлар ансамбли муваффақиятли иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олди. Бу каби натижалар албатта, ўзбек миллий маданияти ва санъатини дунё бўйлаб кенг тарғиб қилиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида Президентимиз томонидан Ўзбекистон давлат филармониясининг Хоразм вилояти бўлинмаси раққосаси Дилноза Ортиқова, Миллий симфоник оркестри бош дирижёри Aлибек Кабдураҳмоновларнинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли балет бўйича мураббийи Моҳирахон Ҳамдамова, “Дуторчилар” ансамбли созандаси Ўғилой Қосимова ҳамда “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли хонандаси Феруза Очиловаларнинг “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани биз учун унутилмас воқеа бўлди.

Шунингдек, К.Молдобасанов номидаги Қирғизистон миллий консерваториясининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар доирасида Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат филармонияси Миллий симфоник оркестри бадиий раҳбари, профессор Исмоил Жалиловга Қирғизистон давлат консерваторияси фахрий профессори илмий унвони топширилди.

Сентябрь ойида пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон давлат филармониясининг 88-концертлар мавсуми очилиши тантанали тарзда ташкил этилди. Декабрь ойининг якунида эса “Ҳумо арена” муз саройида 14 мингга яқин мухлислар иштирокида “Филармония шоу” концерти билан 2024 йилги концертларимизни катта муваффақият билан якунладик.

Aйнан ушбу салмоқли натижалар бугун концерт-томоша йўналишида Ўзбекистон давлат филармониясининг маданият соҳаси локомотивига айланганини кўрсатади.

2025 йилда ҳам юртимиз санъати ва маданиятини янада ёрқинроқ намоён этадиган ва халқимизнинг бой қадриятлари, урф-одатлари, анъаналарини тарғиб қиладиган кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

ЎзА мухбири Назокат Усмонова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йил Ўзбекистон давлат филармонияси учун қандай кечди?