Коронавирус пандемияси дунёда шиддат билан тарқалгани иқтисодиётга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шундай бўлсада, юртимиздаги банклар ўз мижозларига енгиллик яратиш мақсадида кредит муддатларини 1 октябрга қадар узайтирди.

Айни вақтда мижозлар қўлидаги 26,5 триллион сўмлик кредитнинг 19 триллиони юридик шахсларга тегишли бўлса, қолгани аҳолига берилган. Пандемия муносабати билан кредит олган 85 фоиз жисмоний шахсларнинг тўлов муддати узайтирилган. Агарда 1 октябрдан карантин ҳолати юмшаб, иқтисодий фаоллик тикланса, банклар мижозлар билан ҳисоб-китоб ўтказади. Бироқ, корхона фаолияти тикланмаган бўлса, банклар уларга алоҳида ёндашади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг саккиз ойида тадбиркорлик субъектларига ажратган кредитлари қолдиғи 40,7 триллион сўмга (24,2 фоиз) ва аҳолига ажратилган кредитлар қолдиғи 10 триллион сўмга (25,3 фоиз) ўсганлигини кўриш мумкин.

Аҳолининг талаби ошган билан банклар ҳаммага ҳам кредит ажратавермайди, албатта. Мисол учун, уй-жой учун узоқ муддатга кредит олган шахснинг бу каби хизматдан яна фойдаланиш имконияти чекланиб қолмоқда. Рўзғорга керакли жиҳозларни харид қилишни истаган шахс қайси ҳолларда банкдан умид қилса бўлади? Кўпчилик юртдошларимиз учун қизиқ бўлган бу каби саволларга Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов жавоб берди.

- Жаҳон банк амалиётида қарз юки, юкламаси, деган тушунча бор, - дейди М.Нурмуратов. - Агарда шахс ипотека ёки бошқа узоқ муддатли кредит олган ва ойлик тўловлар даромадининг 50 фоизини ташкил этса, банклар янги кредит беришдан тийилади. Агар даромаднинг 50 фоиздан пасти қарзга йўлланган ва яна ўша 50 фоизга етгунча янги кредит олиш мумкин. Етмаса, банклар рад этиш ҳуқуқига эга. Ўйлаб кўринг, ахир, қарз юкламаси 100 фоиз ойлик даражасида бўлса, у одам нимани эвазига яшайди. Қайд этиш керакки, бунда битта шахсни назарда тутаётганим йўқ, оилавий даромад тўғрисида айтаяпман.

- Одатда тайинли иш жойи бўлмаган, кам таъминланган одамларда кредитга эҳтиёж юқори бўлади. Нега, бизда кам таъминлаганларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кредитлар тизими ривожланмаган?

- Юртимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Кам таъминланган, иқтисодий аҳволи оғирроқ бўлган аҳоли қатламига кредит ажратиш борасида давлат дастури белгиланган. Унга кўра, 50 миллион сўмгача маблағ ҳеч қандай гаровсиз, секторлар тавсияномаси билан берилади.

Бу тизим 2018 йилда бошлаган бўлиб, ҳозиргача 9,5 триллион сўмлик кредитлар ажратилган. Бу маблағдан бир миллион нафарга яқин аҳоли фойдаланди. Тизимни ривожлантириш учун давлат ҳисобидан бу йил ҳам 2 триллионга яқин қўшимча маблағ ажратилган. Йил охирига қадар яна бир триллион йўналтириш мўлжалланган. Тўғри, бу пуллар ҳаммага етмаслиги мумкин. Аммо, кўпроқ маблағ ажратилмаётганининг ўзига яраша сабаблари бор. Мисол учун, ўтган йилларда берилган кредитларнинг асосий қисми жорий йилнинг 1 октябригача бўлган муддатда қайтиши керак эди. Аммо, уларга яна имтиёз беришга мажбур бўлдик. Агар пандемия давом этса, биз эски кредитларни узайтиришимиз мумкин, янгиларини беришда қийинчилик бўлиши мумкин.

- Кейинги вақтларда иссиқхона ва чорвачилик йўналишларида кредитларга талаб ошмоқда. Бироқ, маблағни нақд пул шаклида эмас, қайсидир фирмаларга ўтказиш қатор саволларни юзага чиқармоқда. Мисол учун, бундай амалиёт туфайли 5 миллион сўмлик қорамол нархи 10 миллионга айланиб қолмоқда?

- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида энг асосий ва кўп кредитлар айнан шу икки йўналишда берилмоқда. Тўғри, бу ҳолатда истеъмолчи сифатида сиз ҳақсиз. Қорамолни арзон олишга ҳам ҳақлисиз. Лекин, жараёнга макроиқтисодий нуқтаи назардан ҳам қарашимиз шарт. Кўпчилик яхши эслайди, 2016 йилда қорамолчилик, паррандачилик, лимончиликни ривожлантириш учун аҳолига кўп миқдорда кредитлар берилди. Шунда, айнан қорамол хариди учун 2,7 триллион ажратилган эди. Сўнгра гўштни ва қорамолни нархи кескин ошиб кетди. Нима учун, чунки, мавжуд қорамолларнинг маълум эгаси бор. Сиз янги қорамол эгаси бўлмоқчисиз, лекин қорамол сони кўпайгани йўқ. Бу ўз - ўзидан нархларни ошишига олиб келди. Шу сабабли биз вилоят ҳокимликларига туёқ сонини кўпайтирган ҳолда аҳолига кредит беришни талаб қилдик.

Нақд пул шаклида ҳам бериладиган кредитлар бор. Мисол учун, водий вилоятларида касаначилар, ҳунармандлар кўп. Дўппидўзлар, каштачиларга кредитни нақд пул шаклида берамиз. Яъни карточкага тушириб берилади. Нонвойларга кредитнинг 30 фоизи нақд пулда қолгани пластик карточкага ташлаб берилмоқда. Бундай шахслар берилган тавсияномада фаолиятининг маълум қисми бозорда нақд пул билан боғлиқ экани кўрсатилади.

- Бизда ҳам кредитлар миқдори бошқа давлатлардаги каби 5-10 фоизга тушиши мумкин-ми? Бу борада қандай чоралар кўрилмоқда?

- Бизда ҳам йилдан йилга пасайиб бормоқда. Мисол учун, Марказий банкнинг асосий ставкаси 14 фоиз этиб белгилангани бунда муҳим омил бўлмоқда. Миллий валютадаги кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 20,6 фоизгача пасайди. Хусусан, юридик шахслар кредитлари бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 24,3 фоиздан 19,5 фоизгача, жисмоний шахслар кредитлари бўйича эса йил бошида 28,1 фоиздан 22,3 фоизгача пасайди. 5-10 фоиз бўлиши учун инфляция 5 фоизга тушиши керак бўлади. Балки, 2023 йилга бориб, ана шундай натижага эришармиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«2023 йилга бориб Ўзбекистонда кредит фоиз ставкалари 5-10 фоизга тушиши мумкин» — Марказий банк бошқаруви раиси