Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Республикада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва туберкулёз инфекциясидан ҳимоялаш, туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликлари тарқалишининг олдини олиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 февралдаги “Ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4191-сон қарорига мувофиқ қуйидаги ишлар амалга оширилди:

2021 йилга келиб туберкулёздан касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига нисбатан 35,2 тани, ўлим кўрсаткичи эса 1 тани ташкил қилиб, 2019 йил кўрсаткичларига нисбатан мос равишда 9,3 ва 16,6 фоизга камайди;

тизимдаги мультидисциплинар гуруҳлар томонидан кўрсатилган руҳий-ижтимоий ёрдам натижасида даволаш муддатларига риоя этмаган беморлар сони 2 бараварга камайди;

хавфли гуруҳга кирувчи 12 минг шахсларда туберкулёзнинг латент шакли аниқланган ва профилактик даво билан тўла қамраб олинди;

80 та тумандаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида замонавий тезкор молекуляр-генетик ташхислаш усули амалиётга татбиқ этилди.

Шу билан бирга, туберкулёз ва ўпка носпецифик касалликларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш ҳамда 2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:

1.Белгилансинки, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда – Марказ) фтизиатрия ва пульмонология касалликларини профилактика қилиш, ташхислаш, даволаш ҳамда мазкур соҳаларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича республикада бош муассаса ҳисобланади.

2.Қуйидагилар туберкулёз ва ўпка носпецифик касалликларининг олдини олиш, уларни скрининг қилиш ва эрта аниқлаш, даволаш ҳамда тарқалишига қарши курашиш бўйича Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

соғлиқни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология тизимларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш ва модернизация қилиш;

фтизиатрия ва пульмонология йўналишида вилоят (республика), туман (шаҳар) ҳудудий тиббиёт муассасалари ўртасида тизимли узвий боғлиқликни ҳамда услубий вертикал бошқарувни таъминлаш;

туман (шаҳар) фтизиатрия муассасалари қошида мавжуд шифо ўринлари ва штат бирликлари доирасида кундузги стационарларни ташкил этиш орқали аҳолига малакали фтизиатрия ва пульмонологик тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш ҳамда республика фтизиатрия реабилитация марказларида ўпка носпецифик касалликларининг шифохонадан кейинги даврдаги кузатувини ташкиллаштириш;

туберкулёз ва ўпка носпецифик касалликлари бўйича эпидемик вазиятни мунтазам таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориш, касалликлар тарқалиш тенденцияларини прогнозлаш, таклифлар шакллантириш ҳамда беморларнинг миллий электрон реестрини юритиш;

туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликлари олдини олиш, ташхислаш ва даволашга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар ҳамда илмий тадқиқотлар бўйича эксперт тақризини бериш;

ўпка патологиясининг клиниколди белгиларини эрта аниқлаш учун йиллик тиббий кўрик доирасида скрининг дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;

ташхислаш ва даволашнинг юқори технологияли усулларини амалиётга жорий этиш орқали Марказда ва ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари улушини ошириш;

рақамли технологиялар ёрдамида беморларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амбулатор даволашнинг видеоназорат усулини кенгайтириш;

кўп тармоқли марказий поликлиникалар қошида “Астма ва сурункали обструктив ўпка касалликлари мактаби”ни ташкил этиш орқали ўпканинг носпецифик касалликларига чалинган беморлар ҳаёти сифатини яхшилаш ва уларни касаллик зўрайишининг олдини олишга ўргатиш;

ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказлари ҳузурида мавжуд шифо ўринлари ва штат бирликлари доирасида масофавий ўқитиш ва мониторинг қилиш инновацион марказларини ташкил этиш.

3. 2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи фтизиатрия ва пульмонология тизимларини такомиллаштиришга қаратилган таклифларига розилик берилсин:

а) соҳада яхлит вертикал тизимнинг туман бўғинини яратиш мақсадида туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиатрия бўлимлари ва хоналари негизида мавжуд фтизиатр ва пульмонолог штат бирликлари доирасида фтизиопульмонология бўлимларини ташкил этиш;

б) вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларида фаолият юритадиган бош пульмонолог штатларини шифо ўрни фонди қолдирилган ҳолда ҳудуддаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ўтказиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев) билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар фтизиатрия касаллигининг хусусиятларини ҳамда фтизиатрия ва пульмонология тизимларини такомиллаштириш жараёнларини инобатга олган ҳолда барча бўғинларда янгиланган штат меъёрларини тасдиқласин.

Марказга фтизиатрия ва пульмонология соҳасида фаолият юритаётган давлат тиббиёт муассасалари, шу жумладан, уларнинг бўлинмалари иш ҳажми ва мавжуд эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шифо ўринларини қайта тақсимлаш бўйича асосланган таклифларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритиш ваколати берилсин;

в) тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказларига ажратилган штат бирликлари ва маблағлар доирасида “Уйқу апноэ” марказларини ташкил қилиш.

5.Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили:

а) қуйидагилар:

латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача;

латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача;

туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача;

туберкулёз билан касалланган 18 минг нафаргача беморларни дори воситалари билан таъминлаш, шу жумладан:

1-қатор (дорига сезувчан туберкулёз билан касалланган беморлар) бўйича – 15 минг нафаргача;

2- ва 3-қаторлар (дорига резистент туберкулёз билан касалланган беморлар) бўйича – 3 минг нафаргача етказилади;

б) 2023 йил 1 мартга қадар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бирламчи тиббиёт муассасаларига бириктирилган аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати тузилади;

в) туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан туберкулёз билан касалланиш хавф гуруҳига мансуб:

шахслар (ўсмирлар ва катталар) рентгенологик текширувдан;

болалар иммунологик текширувдан ўтказилади;

г) жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар билан бевосита алоқада бўлган Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасалари ва қоровул қўшинларининг ходимларида латент туберкулёз инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида йиллик профилактик тиббий кўриклар доирасида тегишли скрининг тадбирлари ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда латент туберкулёз инфекцияли шахсларда диагностика жараёнини тубдан яхшилаш учун икки ой муддатда хавф гуруҳларини скрининг қилиш учун тест-диагностикумларини харид қилиш ҳамда 2023 йилдан бошлаб скрининг қилишнинг йиллик графигини тасдиқлашни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов):

2023 йил 1 мартга қадар соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга ажратилган маблағлар ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигидаги “IT-Med” масъулияти чекланган жамияти томонидан Фтизиатрия касалликларининг ягона электрон реестри (кейинги ўринларда – Реестр) ишлаб чиқилишини, шунингдек, келгусида унинг техник ва дастурий қўллаб-қувватланишини таъминласин;

2023 йил 1 июлга қадар Марказда Реестр юритилишини, унинг тизимидаги ҳудудий бўлинмалар ҳамда республика, вилоят ва туман (шаҳар) даражасида фтизиатрия соҳасида фаолият юритаётган давлат муассасалари, шу жумладан, уларнинг бўлинмаларида Реестр жорий қилинишини ва ўзаро интеграциясини йўлга қўйсин.

7. “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаси доирасида ҳудудлардаги олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига бепул тиббий кўрик доирасида скрининг тадбирлари ўтказилсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўзавтосаноат” АЖ билан биргаликда “Isuzu” микроавтобуси базасида олис, чекка ва тоғли ҳудудларга мўлжалланган ихтисослаштирилган автотранспорт воситасининг техник параметрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

8.Марказнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

мамлакатимизда туберкулёз касаллигини даволаш мактабини яратишга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олган ҳолда Марказда академик Шокир Алимов номини тиклаш;

Марказ ҳузурида мавжуд шифо ўринлари ва штат бирликлари доирасида респиратор касалликлар бўйича замонавий йўналишларни ҳисобга олган ҳолда фундаментал ва амалий инновацион тадқиқотларни ўзида мужассамлаштирган Шокир Алимов номидаги илмий мактаб ташкил этиш;

Марказ таркибида Миллий референс лаборатория ташкил этиш. Бунда белгилансинки, Миллий референс лабораторияни қуриш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар эса хорижий грант маблағлари ҳисобидан қопланади;

Марказнинг ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан маҳаллий ва чет эллик микробиологик лаборатория мутахассислари учун илмий-амалий тренинг маркази фаолиятини йўлга қуйиш;

Марказга, ҳудудлардаги фтизиатрия ва пульмонология марказларига ҳамда катталар учун мўлжалланган сиҳатгоҳларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетига киритилмаган тиббий хизматларни пуллик асосда кўрсатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) билан биргаликда 2023 йил якунига қадар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган пульмонология ёрдамининг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини тасдиқласин.

9. Белгилансинки, 2023 йил февралдан бошлаб Марказ фаолиятида аралаш молиялаштириш шакли жорий этилади. Бунда:

Марказ таркибидаги лаборатория ҳамда Туберкулёз стратегиясини аниқлаш, эпидемиология, мониторинг ва дорилар менежменти бўлимини сақлаш билан боғлиқ харажатлар смета асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади;

Марказ томонидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга йўлланма асосида кўрсатилган тиббий хизматлар сарф-харажатлари базавий нархлар доирасида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали белгиланган тартибда қоплаб берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бирой муддатда қолган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини ўрганиб чиқиб, улардаги фаолияти бевосита беморлар билан боғланмаган бўлинмалар харажатларини молиялаштириш бўйича таклиф киритсин.

10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг мазкур қарор қабул қилингунга қадар Марказнинг ходимларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш ҳамда сақлаш харажатларини қоплаш ҳисобига Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси олдида ҳосил бўлган қарздорлигини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

11. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига фтизиатрия ва пульмонология ёрдамини кўрсатиш тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

2024-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология тизимидаги муассасаларни қайта таъмирлаш дастури 3-иловага мувофиқ;

Фтизиатрия ва пульмонология тизимидаги муассасаларни замонавий ташхислаш, даволаш ва реанимация ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ;

2023-2025 йилларда фтизиатрия ва пульмонология тизимидаги сиҳатгоҳларни замонавий реабилитация, даволаш ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш чора-тадбирлар режаси 5-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларда “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаларини жиҳозлаш учун ускуналар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Германия тараққиёт банки томонидан мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ Марказга ажратилаётган грант маблағларини жалб қилишда кўмаклашсин.

12.Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ҳар йили туберкулёз ва сурункали обструктив ўпка касалликлари олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ушбу қарорда назарда тутилган иммунодиагностика, туберкулёзга қарши дори воситалари, лаборатория реагентлари хариди учун зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминласин.

13.Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Иноятов):

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида Марказнинг бино-иншоотларини капитал таъмирлаш ҳамда тиббий ускуналарини созлаш;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаларининг бажарилиши учун халқаро молия институтларининг соҳага тегишли грантларини жалб қилиш;

Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан танлов асосида саралаб олинган 40 нафаргача фтизиатр ва пульмонологларни 2023-2026 йиллар давомида нуфузли хорижий тиббиёт марказларида малака оширишга юбориш чораларини кўрсин.

14.Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликлари олдини олиш, ташхислаш ва даволашга қаратилган илмий ишлар диссертация ҳимоясигача Марказнинг тегишли мавзудаги тақризи олинишини таъминлансин.

15. Инновацион ривожланиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Марказ илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантиришда туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликлари олдини олиш, ташхислаш ва даволашга қаратилган лойиҳалар танловини эълон қилсин.

16.Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бир ой муддатда 2023 йилга мўлжалланган туберкулёз ва ўпканинг носпецифик касалликларини профилактика қилиш, ташхис қўйиш, даволаш ҳамда реабилитация жараёнларига нисбатан жамоатчиликда ижобий фикрни шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга қаратилган мақолалар эълон қилиш, тематик телекўрсатувлар намойиш этиш бўйича медиа-режа қабул қилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

18.Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш.Иноятов белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н.Туйчиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

         Президенти                                                                                                  Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 

2023 йил 20 январь

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида