Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мазкур ижодий ташкилот томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши асари” республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид ушбу танлов учун кўплаб ижодий ишлар келиб тушганини таъкидлади.

 – Бундай танловлар ёзувчи ва шоирларга ўз ижтимоий бурчини, китобхонлар олдидаги масъулиятини теран англаш имконини бермоқда, – деди Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Бундан буён ҳам ижод аҳлига эътибор янада кучайса кучаядики, асло камаймайди. Негаки, миллий адабиётимиз, китобхонлик Президентимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.  

Мазкур танловда адабий жанрлар ва йўналишлар бўйича бадиий жиҳатдан юксак, китобхонлар эстетик дидини юксалтирадиган, уларга маънавий озиқа бағишлайдиган мукаммал асарлар танлаб олинди.  

Танлов бадиий адабиётнинг бешта йўналишида – наср, шеърият, драматургия, бадиий таржима, адабий танқид, бадиий публицистика бўйича бўлиб ўтди. Танловда Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, адиблар иштирок этди.  

Ижодкорлар 2022 йилнинг 1 январидан 10 декабригача матбуотда, нашриётларда чоп этилган, адабий жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммаси эътирофига сазовор бўлган янги асарлари, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётимиз намуналарининг хорижий тилларга таржима этилган янги  таржималари  ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналаридан ўзбек тилига ўгирилган янги ижод намуналарини тақдим этдилар.  

Танлов жараёнида шеърий асарлар – 17 нафар муаллифдан жами 25 та асар, насрий асарлар – 16 нафар муаллифдан жами 26 асар, таржима бўйича 9 нафар муаллифдан 21 та асар, драматик  асарлар бўйича 6 нафар муаллифдан 8 та асар, адабий танқидий ва публицистик асарларнинг 14 муаллифидан 23 та асар кўрилди.  

Ижодий танловга 61 нафар муаллифдан жами 103 та асар келиб тушди. Якуний хулосаларга кўра Олий ўринга Луқмон Бўрихон  “Имом Мотуридий” тарихий романи учун муносиб топилди.  

Шеърият бўйича Раим Фарҳодий – болаларга бағишлаб ёзилган “Слон – автобус” китоби учун;  

Турсун Али – “Сайланма” шеърий китоби учун;  

Наср бўйича Муҳаммад Али – “Клеопатра” тарихий романи учун;  

Шаҳодат Исахонова – “Нодираи Даврон” тарихий романи учун;  

Драма бўйича Қўчқор Норқобил – “Тоғлардек баланд бўл” китоби учун;  

Таржима бўйича Рисолат Ҳайдарова – Иван Буниннинг “Хилват хиёбонлар”, Галина Долгаянинг “Югурик сувлар қўшиғи”, Нобель  мукофоти совриндори Иво  Андричнинг “Дрина кўприги” романлари таржимаси учун;  

Адабий танқид ва публицистика йўналишида Марат Таўмуратов “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Амударё” каби нашрларда эълон қилинган туркум мақола ва эсселари учун ғолиб топилди.  

– Поёнига етиб бораётган йилимиз тобора баракали, шукуҳли, файзли келди, – деди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли адиб Луқмон Бўрихон. – Халқимизнинг маънавий хазинасини бойитадиган кўплаб бадиий баркамол асарлар яратилди. Бир ижодкор сифатида айтишим мумкинки, 2022 йил мен учун ҳам баракали келди. “Имом Мотуридий” романига адабий жамоатчилик томонидан  илиқ фикрлар билдирилди. Бундан жуда манмунман. Бундай эътибор зиммамизга янада кенг полотноли,  залворли асарлар яратиш масъулиятини юклайди.  

Тадбирда “Йилнинг энг яхши асари” ижодий танлови ғолиблари тақдирланди.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилнинг энг яхши асарлари аниқланди