Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ва фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2022 йилда амалга оширган ишлари ҳисоботи кўриб чиқилди.

Мазкур масала бўйича фонд директори О.Ҳусанов маъруза қилди:

— 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг дастур ҳамда лойиҳаларини 97 миллиард 755 миллион сўм миқдорида давлат грантлари, ижтимоий буюртмалари ва субсидиялари шаклида қўллаб-қувватлаш амалга оширилди. Хусусан, Давлат грантлари шаклида қўллаб-қувватлаш дастури ижроси доирасида маънавий-маърифий ва ижтимоий-иқтисодий муҳит нисбатан оғир бўлган маҳаллаларга ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини жалб қилган ҳолда муҳим ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш учун 5 та танлов ўтказилди. Танловларга ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари томонидан 1 минг 224 лойиҳалар тақдим этилди. Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ 160 та лойиҳа 12 миллиард сўмга молиялаштирилди.  

[gallery-10269]

Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида эса таълим, маданият, тиббиёт, экология, қурилиш, коммунал хўжалиги ва бандлик каби соҳаларда давлат органларининг 17 та ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари ва дастурлари учун ажратилган 14 миллиард сўм маблағларни нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида танлов асосида жойлаштириш мақсадида Парламент комиссиясининг давлат ижтимоий буюртмаси танловлари эълон қилинди. Лойиҳалар бўйича Хоразм ва Жиззах вилоятининг 20 та узоқ маҳалласида 900 нафар хотин-қизларнинг касбий кўникмаси оширилади ва бандлиги таъминланади. “Биз биргамиз” шиори остида ногиронлиги бўлган 3 минг 859 нафар шахсларнинг ҳунармандчилик маҳсулотларини сотиши учун шарт-шароит яратилади. Яна шу каби бир қатор лойиҳалар кўзда тутилган.  

Давлат субсидияси шаклида молиялаштириш дастури ижроси доирасида 2022 йилда 36 та йирик жамоат ташкилотининг, шу жумладан, 14 та миллий маданий марказнинг устав фаолияти ва йиллик иш режаси ижросига 71 миллиард 755 миллион сўм йўналтирилди, — деди О.Ҳусанов.

Шунингдек, йиғилишда Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳудудларда турли йўналишларда олиб борилган тизимли ишлар муҳокама этилди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида Косонсой, Поп, Янгиариқ, Қораўзак туманларида амалга оширилган ишлар натижасида аҳоли турмуш сифати яхшиланди. Бундан ташқари, қатор ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигига кўмаклашилди.  

Йиғилишда 2023 йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаол иштирокини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинди. Келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.  

Муҳтарама Комилова, Даврон Эрназаров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамияти институтларининг қарийб 98 миллиард сўмлик лойиҳалари қўллаб-қувватланди