Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида барча соҳалар қатори аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида тўхталди.

Мурожаатнома ҳамда “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзақов билан суҳбатлашдик.

– Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, вазирлик томонидан 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қандай ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда?

– Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси жуда катта ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий кўрсатма бўлди.  2021 йилда Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада 1000 зиёд касб-ҳунарга ўқитиш Марказлари ташкил этамиз. Пойтахтимиздаги марказ республиканики бўлса, ҳар битта вилоят ва туманларда мана шундай касб-ҳунарга тайёрлаш ўқув марказлари ташкил этилди.

Бу марказларнинг асосий мақсади ишсиз, касб-ҳунарга эга бўлмаган, жамиятда ўз ўрнини топа олмаган юртдошларимизни бугунги меҳнат бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда касбга ўқитиш, сифатли кадрлар тайёрлашдир.  

Яна бир янгилик, ўтган йиллар 30 мингга яқин фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 50 минг нафарга оширилади. Уларнинг бориш-келиши, турар жой ҳамда стипендияси каби масалаларни ҳал қилганмиз. Давлатимиз раҳбари 2021 йилдан ҳар бир ўқийман, деган фуқарога 1 миллион сўмдан маблағ ажратамиз, дедилар. Шунинг учун ҳисоб жамғармаларимиз ҳисобига тахминан яна қўшимча 100 миллиард сўм ажратилди.

Бизга илгари “Нимага Ўзбекистонда маош миқдори кам, чет элларда юқори?”, деган саволни беришар эди. Буни оддий қилиб тушунтирадиган бўлсак, чет элда баланд маош юқори профессионал даражадаги мутахассисларга белгиланади. Малакаси йўқ кадр билан малакаси юқори ходимга тўланадиган ҳақ ўртасида фарқ бўлиши керак, албатта. Ҳар йили меҳнат бозоримизга 740-750 минг ёшлар кириб келади. 2020 йил ўшаларнинг тахминан 150 минг нафари олийгоҳларга ўқишга кирди.

Тахминан 350 мингга яқини ўрта-махсус таълимга киради. Қолганлари умумий ўрта маълумот билан қоларди. Мана шуларни ҳисобга олиб, биринчи навбатда, камбағал, қийналган, давлатимиз ёрдамига муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандларини мана шу ўқишларга юборамиз. Ўқишининг 2-3 ойлик харажатларини кўтариб, ўқишни битириш арафасида улар учун алоҳида иш жойларини барпо этиш орқали бандлигини таъминлашни режалаштирганмиз.

Олдимизга қўйган масалалардан яна бири чет элда ишлаётган йигит-қизларимизнинг асосий қисмини ўқитиш, уларга халқаро андозаларга мос келадиган сертификатлар беришдир. Ҳозир Россияда ишлаётган малакасиз йигит-қизларимиз бир ойда тахминан 300-350 доллар маош олади. Ўшанинг тахминан 150 долларини уйига юборади, қолган қисмини овқатланиш ва бошқа харжатларига сарфлайди. Агарда ўқув марказларида ўқиб, яхши касб эгаси бўлса, 800-1500 долларгача маош олади.

Ўқимайман, ишлайман деган юртдошларимизга 10 сотихдан бир гектаргача жой ажратамиз, деди Президентимиз. Техника ва бошқа ташкилий томонларига субсидия берилади. Тадбиркорлик қиламан деганларининг бизнес қобилиятини шакллантирамиз, фаолиятини бошлашида амалий ёрдам қиламиз.

– “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамиятли жиҳати нимада? Аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат муносабатларини тартибга солишдаги ўрни қандай?

– Республикамизда таъкидланган камбағаллик шароитида яшаб келаётган 5 миллион фуқароларни “Темир дафтарлар", “Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтарлари" дан чиқариш давлат дастурлари бўйича ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий тадбирлар 2021 йили кенг миқёсда давом эттирилади. Бу борада тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда марказлашган маблағлар ҳисобидан мана шу ишларни амалга оширишни режа қилганмиз. Мурожаатномада 2021 йилда ишсизлик нафақасини олиш 3 баробарга оширилиши айтилди. 2020 йилда ишсизлик нафақаси ўртача 500 минг сўм бўлган бўлса, 2021 йилда 1,5 миллион сўмдан ҳар 3 ой муддатга берилади.

Мана шу 3 ойда ушбу фуқароларни иш билан таъминлаб, керак бўлса ўқитиб, чет элга ишга юбориш режасини қиляпмиз. Бу борада Россия, Қозоғистон, Европа ва  Араб давлатлари, Корея билан шартномалар тузиб қўйдик. Қувайтга араб ёки инглиз тилини биладиган инженер мутахассислар керак. Улар 7 минг мутахассис ажратишимизни сўраган. Уларнинг ҳар бирига 500 доллардан 14 минг долларгача маош берилиши кўзда тутилган. Мутахассисларимиз бор, лекин тилни билишмайди. Айни шу боис бор-йўғи 120 мутахассис юбора олдик. Биздаги биринчи муаммо – юртдошларимизнинг юборилаётган давлат тилини билмаслигида.

Буни ҳисобга олган ҳолда марказларимизда фуқароларга инглиз, рус, француз, япон, араб, хитой тилларини ўргатяпмиз. Тил билган фуқароларга ҳатто самолёт билетини ҳам олиб берамиз. Ҳамма шароит муҳайё.

Фуқароларда битта нарса – онг, тафаккур ўзгариши керак. Россия давлатида ишлаётган 2 миллионга яқин фуқароларимизнинг 400 мингини расмийлаштирдик. Қолганларини ҳам расмий жиҳатдан қабул қилсак, уларнинг топган даромадининг каттароқ қисми уйига, қолган қисми ижтимоий тўловларга кетади. Кексайганида нафақа олиш имкони бўлади.

Ҳозирча уларда бундай имконият йўқ. Шу боисдан, биринчи навбатда, ижтимоий кафолатланган меҳнат керак. Меҳнат туфайли ногирон бўлиш бу жуда катта жиноят. Бунда корхонанинг ҳам, жароҳат олган одамнинг ҳам айби бор. Чунки унинг на кафолати, на тўловлари белгиланмаган. Мана шу меҳнат муносабатларини тезроқ тугатишимиз керак. Ҳар бир ишлаётган одам расмий жиҳатдан шартнома асосида ижтимоий кафолатланган иш олиб бориши керак.

Мамлакатимиз аҳолиси сони яқинда 35 миллион нафарга етади. 19,5 миллион аҳоли меҳнатга лаёқатли ҳисобланади. Шундан тахминан 7-7,3 аҳоли норасмий, 5,5 миллион нафари расмий ишлайди. 2025 йилгача норасмий ишлайдиган фуқароларни босқичма-босқич расмийга ўтказа олсак, давлатимиз бюджети, молиявий имконияти 10 баробарга ошади. Яширин иқтисодиётнинг олдини олган бўламиз. Жаҳон миқёсида буни таҳлил қиладиган бўлсак, норасмий ишлайдиганлар АҚШ, Европа давлатларида ҳам бор. Бу давлатларда 9-12 фоизни ташкил этади. Аммо бизда бу кўрсаткич 62 фоизни ташкил этади. Бу ҳам иқтисодиётимизга, ҳам ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқига зиён.

Буларни қонуний жиҳатдан ташкил этиш мақсадида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунни пухта ишлаб чиқдик. Ўзбек минталитетини ҳисобга олган ҳолда халқаро андозалардан намуна олдик. Аҳолига муносиб меҳнат шароити яратиб бермаганимиз, меҳнатини тўғри баҳоламаганимиз, меҳнатига муносиб ҳақ бермаганимиз учун кўпчилик фуқаролар ишсиз, кўпчилиги чет элга ишлаш учун кетмоқда. Мана шуларни ташкилий, қонуний  ва бошқа томонларига эътиборни кучайтирсак, одамлар камроқ ўғирлик қилади. Давлатимизни чин юракдан севади.

– Айрим қишлоқларда мактаб ва поликлиникадан бошқа давлат ташкилоти йўқ, аҳоли шу сабабли пул топиш мақсадида четга чиқиб кетяпти, деган фикрга қандай муносабат билдирасиз?

– Бу гапда жон бор. Ўтган йили 184 кун вилоятларда бўлдим. 47 йилдан буён давлат идорасида ишлаётган бўлсам, умримда кўрмаган ёки эшитмаган қишлоқларда бўлдим. Масалан, Ромитон туманининг Маҳтумқули қишлоғига бордим. У ерда 1 та мактаб ва 1 та қишлоқ врачлик пункти бор. Бошқа корхона йўқ.

Қишлоқ аҳолисининг фаровон ҳаёт кечириши, уларга муносиб шароит яратиш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури қабул қилинди. Унга давлатимиз томонидан катта маблағ ажратиляпти. Шу дастур асосида Чиноз туманидаги Эшонгузар қишлоғида таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қишлоққа иссиқ ва совуқ сув борди, йўллар, ишлаб чиқариш цехлари қурилди. Ўша жойда 800 нафардан ортиқ фуқарони касбга ўқитиб, иш билан таъминланишида  ҳисса қўшдик. Бу қишлоқларга бўлган эътибор эмасми?

Энди бир йилда 500 мингта қишлоқни қамраб олиш қийин. Режа бўйича 1-2 йилда барча қишлоқларда имкон бўлади.

<iframe width="1423" height="588" src="https://www.youtube.com/embed/vE9hcbHMkB8" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йил қарийб 3 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилади(+видеo)