Қонунга мувофиқ, 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.

Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” мавзуида брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Унда мутасаддилар, соҳа мутахассислари ва журналистлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни ва у билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси муҳокама қилинди.

2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

Шунингдек, қонунга кўра, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишлича ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилмоқда.

– Биргина 2019 йил ҳисобига кўра, корхона ва ташкилотларда 800 мингдан ортиқ ходимлар ишлари легаллаштирилди, – дейди Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев. Натижада 5,3 млн.дан ортиқ жисмоний шахслар даромад солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди. Ваҳолангки, унда олдинги йилда улар сони 4,5 млн. атрофида эди.

Шунингдек, М.Мирзаевнинг таъкидлашича, 2019 йилда прогноз бўйича 24 триллион сўмга яқин қўшилган қиймат солиғи йиғилиши керак эди, вазифа ортиғи билан бажарилган ва тушумлар миқдори 1,8 бараварга кўпайган.

– Янги солиқ кодекси бўйича 1,5 йил вақт ишладик, – дейди М.Мирзаев. Ўзимизнинг олимлар, халқаро экспертларни жалб қилдик. Янги солиқ кодексининг аввалгиларидан фарқи шундаки, аввалгиси бир томонлама ишлаб чиқилган эди, халқаро мутахассислар, олимлар буни айтиб ўтди. 

Улар фақат давлат бюджетини оширишдан иборат, тадбиркорлар, инвесторларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилмаган деган эътироз билдиргандан сўнг, биз қайтадан ишлаб чиқишга мажбур бўлдик. Янги кодексда ҚҚС бўйича тубдан ўзгариш бўлди.

Бундан ташқари, тадбирда айтилишича, эндиликда ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йилнинг 1 июлидан эътиборан амалга оширилади.

Солиқ тўловчи 2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга кўчиришни амалга оширишга ҳақли.

Бунда, ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий солиқ давридаги солиқ базасининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилди ва соддалаштирилди.

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турлари бекор қилинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2019 йилда 24 триллион сўмга яқин ҚҚС йиғилиши керак эди...