«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан тақдим этилган таҳлилга кўра, Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳалар сингари умумтаълим соҳасида ҳам кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилган.
Бунинг натижасида мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони сезиларли даражада ошган.
Хусусан, 2016-2017 ўқув йилида республикадаги мактабларда 390,6 минг нафар ўқитувчи дарс берган бўлса, 2020-2021 ўқув йилига келиб уларнинг сони 507,7 минг нафарга етган.
Шунингдек, таълим-тарбия ишларини самарали олиб боришда эркак ўқитувчиларнинг алоҳида ўрни ва таъсири борлиги ҳисобга олиниб, кўрилган аниқ чора-тадбирлар натижасида 2016-2020 йиллар давомида халқ таълими тизимига 44 минг нафардан ортиқ эркак ўқитувчи қайтган.