Жорий йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланган эди.

Ушбу қарорга асосан табақалаштирилган тарифлар, хусусан, бир хонадон учун бир ойда 200 киловатт соат электр энергияси ижтимоий норма сифатида белгилангани ва бу миқдор кам эканлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турлича фикрлар билдирилмоқда.

Шунингдек, электр энергияси учун тўловлар икки баробар ҳисобланаётгани тўғрисида ҳам хабарлар тарқалди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Электр энергиясини автоматлаштириш маркази» филиали директор ўринбосари Диёрбек Нишонов мазкур масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида зикр этилган қарори асосида ёқилғи-энергетика ресурсларининг истеъмоли учун янги ижтимоий нормалар белгиланган. Ижтимоий тармоқларда 200 киловатт соат лимит сифатида талқин этилмоқда. Бу лимит эмас, аксинча, ижтимоий норма сифатида белгиланган. Агар бу бир ой учун лимит бўлганда, у тугаши билан тармоқдан ажратилган бўлар эди.  

Қолаверса, 1 киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш ва уни етказиш салкам 1000 сўмга айланади. Агар таннархни инобатга олганда, табақалаштирилган тариф тизим фаолиятининг барқарорлигини таъминлашда муҳим ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, мазкур қарорнинг 3-иловасида эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга табиий газ ҳамда электр энергияси харажатларининг базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилган қисмига компенсация тўлаб бериш кўзда тутилган. 

Демак, ушбу ҳужжатда аҳолининг кам таъминланган қатлами қўллаб-қувватланади, яъни компенсация тўлаб берилади.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ti3FIkfZto4" title="200 kilovatt soat elektr energiyasi ijtimoiy normami yoki limit? – Mutaxassis izoh berdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, жорий йилнинг 7 июль куни тўлов тизимлари билан боғлиқ техник носозлик кузатилган эди. Натижада тўлов амалга оширилганда истеъмолчи балансида тўлов қолдиғи кўпроқ кўрсатиши кузатилди. Айни пайтда биллинг тизими орқали электр энергияси учун тўловлар хатоликсиз қабул қилинмоқда ҳамда баланс қолдиқлари тўғри шакллантирилмоқда.

Ҳисоблагичларнинг тез айлантириши бўйича фикрларга келсак, АСКУЭ тизимида барча функциялар рақамлаштирилган. Унда инсон омили иштирок этмаган ҳолда ҳисоблагичлардаги ҳар бир кўрсаткичлар аниқлик билан ҳисоб-китоб қилинади.

Насиба Зиёдуллаева, Аброр Содиқов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
200 киловатт соат электр энергияси ижтимоий нормами ёки лимит? – Мутахассис изоҳ берди (+видео)