20 миллион афғон ёрдамга муҳтож – БМТ
Aфғонистонда гуманитар инқироз кучайиб бормоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги бошқармаси хабар беришича, 20 миллион афғон ёрдамга муҳтож бўлиб турибди.
Манбанинг ёзишича, бир ой олдин Aфғонистондаги гуманитар операциялар учун 606 миллион АҚШ доллари керак бўлиши тахмин қилинган эди. Аммо БМТ бу миқдорнинг атиги 35 фоизини йиғди. Шу боис, БМТ бош котиби Aнтониу Гутерриш G20 раҳбарларини Aфғонистондаги фавқулодда йиғилиш ҳақида огоҳлантирган.
БМТ Қочоқлар бўйича Олий Комиссарлиги вакили Бабар Балохнинг айтишича, бошқарма Aфғонистон билан чегарадош мамлакатларда логистика марказларини ташкил этиш ва Кобулдан кўчирилган юзлаб афғонларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун ҳаракат қилмоқда.
Балох, шунингдек, ёрдамга муҳтож бўлган афғонистонликлар сони 20 миллионга етгани ва бу кўрсаткич борган сари ортаётганини қўшимча қилган.
БМТ ахборот сайтининг маълум қилишича, бугунги кунда афғон оилаларининг атиги беш фоизи тўғри овқатланмоқда. Беш ёшгача бўлган болаларнинг ярмидан кўпи очликдан азият чекмоқда.