Бугун бутун дунё бўйлаб ақл, тафаккур ва сабр тимсоли бўлган шахмат ўйинининг халқаро ташкилоти — Халқаро шахмат федерацияси ташкил топган кун.

Шахмат бу, фақат ўйингина эмас, балки инсоният тафаккурининг беқиёс ноёб мўъжизаси бўлиб, дунёни англаш, унинг сарҳадсиз кенгликларида 64 катакда ҳаракатланадиган доналар тимсолида ҳаётни билиш, ҳар бир қадамни масъулият билан қўйиш, юксалиш санъатидир.

64 катакдан иборат бу сеҳрли оламда ҳеч қандай тил ёки чегаралар йўқ. Ҳар бир юриш — янги имконият, ҳар бир қарор — янги марралар сари ташланган ишончли қадам.

Оқ ва қора доналар устида кўрсатилган ҳар бир жасорат, ҳар бир фидокорлик чин маънодаги ғалабадир.

Бугун, 20 июль- Халқаро шахмат куни муносабати билан ФИДЕ жаҳон шахматнинг энг номдор вакиллари иштирокида онлайн турнир ташкил этмоқда.

Мазкур турнирда дунё бўйлаб шахматга меҳр қўйган миллионлаб кишилар номдор гроссмейстерлар билан куч синашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро шахмат федерациясига 1924 йили 20 июлда асос солинган. Бугунги кунда 201 та миллий федерациялар ушбу нуфузли ташкилот аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси ФИДЕнинг тўлақонли аъзоларидан бири бўлиб, “ақл гимнастикаси” мамлакатимизда минг-минглаб кишиларнинг севимли машғулоти ҳисобланади.

Давлатимизнинг алоҳида эътибори туфайли, кейинги йилларда юртимиздан ўнлаб иқтидорли шахматчилар етишиб чиқди. Яратилган шарт-шароитлар натижасида ўзбекистонлик шахматчилар орасидан жаҳон ва қитъа чемпионлари етишиб чиқмоқда. Шахматчиларимиз Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби саналади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси мутахассисларининг, алоҳида шахмат мураббийларининг саъй-ҳаракати билан деярли ҳар куни онлайн ва офлайн тарзда турли оммавий шахмат мусобақалари ташкил этиб келинмоқда.

Бугунги сана муносабати билан мамлакатимиздаги шахмат ихлосмандлари учун бир нечта онлайн мусобақалар уюштирилиши назарда тутилган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 июль — Халқаро шахмат куни