Ватанимиз тарихидаги 20 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

Мамлакатимизда 20 август Тадбиркорлар куни сифатида кенг нишонланади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мазкур касб байрамини таъсис этиш ташаббусини 2021 йил 20 августда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда илгари сурган эди. Ҳар йили айнан шу куни Президентнинг бизнес ва ишбилармон  доиралар  вакиллари билан  очиқ  мулоқоти ўтказилиши анъанага айланган. Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни 2021 йил 23 декабрда қабул қилинган. 

1377 йил (бундан 648 йил олдин) – Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзо дунёга келди. Тарихчи олим Турғун Файзиевнинг нақлга таяниб қайд этишича, Шоҳруҳ Мирзо туғилиши билан бу хушхабарни Амир Темурга етказмоқ учун саройга хабарчи юборадилар. Айни шу аснода соҳибқирон шатранж (шахмат) ўйини билан машғул бўлиб, қўлини “руҳ” донасига чўзганда, хабарчи кириб янги меҳмон дунёга келгани ҳақида хушхабарни етказади. Соҳибқирон қўлида ушлаб турган “руҳ” донасига боқаркан, мийиғида кулиб исми “Шоҳруҳ” бўлсин деган экан.

1631 йил (бундан 394 йил олдин) – Ҳиндистонда қарийб етти йил истиқомат қилиб Балхга қайтиб келган йирик қомусий олим Маҳмуд ибн Вали кейинчалик Бухоро хонлигини бошқарган Надр Муҳаммадхон (1606–1642 йиллари Балх, 1642–1645 йиллари Бухоро хони)нинг хизматига кирди ва то умрининг охиригача унинг кутубхонасида китобдор бўлиб хизмат қилди.

1883 йил (бундан 142 йил олдин) – Россиядан Тошкентга княз Витгенштейн келди ва бу ерда Бухоро амирининг валиаҳди Саид Абдулаҳад Тўра билан учрашувлар ўтказиб, унга Россия подшоси совғаси бўлган олтин қилични топширди.

1913 йилнинг (бундан 112 йил олдин) – Беҳбудий “Ойна” журналини нашр эта бошлади. У ҳафтасига бир марта нашр қилиниб, унда асосан ўзбек тилидаги мақолалар босилган, шунингдек, форс тилидаги шеър ва мақолалар, рус тилидаги эълонлар ҳам чоп этилган. Журнал тарихи ва муаллифи ҳаётини жиддий тадқиқ этган олим Бегали Қосимов “Журнал дастлаб ҳафтасига бир марта, 1914 йилдан бошлаб эса, 15 кунда бир марта чиққан. Кавказ, Татаристон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва Туркия каби давлатларга ҳам тарқатилар эди”, – деб ёзади.

1932 йил (бундан 93 йил олдин) – иқтисодчи олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Мурод Шарифхўжаев таваллуд топди (вафоти 2008 йил). У 1994–1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ва Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раиси бўлган. Унинг илмий ишлари Ўзбекистонда капитал қурилиши, иқтисодий назария, республиканинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, халқ хўжалигида таркибий ўзгаришлар, ташқи иқтисодий алоқалар, аҳолини иш билан таъминлаш ва бошқа масалаларга бағишланган. 

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси (ГФР) билан сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиши дастурларини мувофиқлаштириш ҳамда жадал амалга ошириш, ўзбекистонлик ва германиялик шериклар ўртасида ўзаро фойдали ишонч ҳамда манфаатдорлик муҳитини шакллантириш, Германия сармоясини, бошқарув тажрибасини ва технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тузилди.

1998 йил (бундан 27 йил олдин) – Беруний шаҳрида буюк олим Абу Райҳон Беруний музейи биносининг пойдеворига биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

2009 йил (бундан 16 йил один) – юртимизда миллий давлатчиликни шакллантириш, мустақил ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, давлатлараро ҳамкорлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, эзгу анъаналарни сақлаш, маданий, маънавий-маърифий ҳаётимизни юксалтириш, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари учун ҳамда 2200 йиллик юбилейи муносабати билан Тошкент шаҳрини “Мустақиллик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.

2010 йил (бундан 15 йил олдин) – Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Бухоро филиали ташкил этилди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Наманган» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қаул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нукус ёшлар технопарки фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қаул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
20 август – Тадбиркорлар куни