Мамлакатимизда ерларни ажратиш, уларнинг ҳисобини юритиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, ер назоратини амалга ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, ернинг ҳар бир қаричидан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш давлатнинг энг муҳим вазифаларидандир.

Соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатнинг ижроси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан назорат-таҳлил тартибида ўрганилди. Бугун ушбу ўрганиш якунларига бағишланган тадбир ўтказилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, мазкур ҳужжат ижроси доирасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш, аэрокосмик суратга олиш, давлат картография-геодезия кадастрини юритиш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” яратилди. Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди. Электрон ҳисобга олинган ер майдонларида 77,3 мингта фермер хўжаликлари ва уларнинг 4,1 миллион гектар ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Шунингдек, “АrcGIS” дастурида онлайн геопортал (gis.kadastr.uz) пилот тарзида ишга туширилди ва барча ер участкаларининг электрон хариталари яратилиши ва маълумотларнинг очиқ-ошкора эълон қилиб борилиши йўлга қўйилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Кадастр агентлиги ташкил этилгандан буён 385 мингта қўшимча объект ва 403 мингта кўчмас мулк объектида қўшимча қурилмалар аниқланиб, солиқ идорасига онлайн тарзда тақдим этилди. Жорий йилнинг 9 ойида 14 530 ҳолатда 2 406,4 гектар майдон ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Улар бўйича 12 950 та мажбурий кўрсатма берилди, ҳокимликларга 8 353 та тақдимнома, прокуратура органларига 4 928 та маълумот киритилди.

Фуқаролар ҳамда тадбиркорлар кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни ва давлат реестридан кўчирмани davreestr.uz ахборот тизими орқали олиши имконияти яратилди.

Ҳар қандай фойдаланувчининг кўчмас мулк, унинг тури, жойлашган жойи, чегараси, майдони ва ҳуқуқ эгалари ҳақида map.geoportal.uz сайти орқали маълумот олиш имконияти йўлга қўйилди. Барча ер участкалари, жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларининг тўлиқ электрон хариталари яратилиб, улар тўғрисидаги маълумотларни очиқ-ошкора эълон қилиб бориш бўйича gis.kadastr.uz онлайн геопортали пилот тарзида ишга туширилди. Бугунги кунда 24 та йўналишда очиқ маълумотлар Агентликнинг kadastr.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилиб, янгиланиб борилмоқда.

Тадбирда депутатлар соҳада амалга оширилган ишларни эътироф этиб, ўрганишларда аниқланган муаммоларни бартараф қилишга қаратилган таклиф ва тавсияларни бердилар. Қизғин муҳокамалар сўнггида ушбу йўналишдаги ишлар юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2 406,4 гектар майдон ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган