Андижонда Шарда олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан Андижонда ташкил этилган Шарда университетида айни пайтда бир неча йўналишларда талабалар инглиз тилида таҳсил олмоқда.

Шарда университети ҳамда Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ўртасида умумтаълим мактабларини олий таълимга тайёрлаш, ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ана шу ҳамкорлик доирасида бу йил илк бор Шарда олимпиадаси ўтказилди.

Мазкур олимпиаданинг қуйи босқичларида 6 та фан (кимё, биология, физика, информатика, математика, инглиз тили) бўйича қарийб 4 мингдан зиёд ўқувчилар иштирок этди. Юқори натижага эришган 287 нафар битирувчи ёшлар олимпиаданинг финал босқичида ўз билимини синовдан ўтказди.

– Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра, 18 нафар мактаб битирувчиси муддатидан аввал талаба бўлиш имкониятини қўлга киритди, – дейди Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов. – Бу албатта, ўқувчиларимизни пухта билим олишга бўлган интилиши, фаоллигини оширади, қолаверса, олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда, муддатидан аввал кириш имконини беради.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан битирувчи ёшларни олий таълим муассасаларига йўналтириш мақсадида бу каби олимпиадалар давомий равишда ўтказиб борилиши белгиланган.

Қўшма лойиҳа доирасидаги навбатдаги олимпиада Ўзбекистон – Корея халқаро университети (KIUF) ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
18 нафар мактаб ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди