Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарларни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.

Дунё бўйлаб 15 май — Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланади. Бу куннинг тарихига назар соладиган бўлсак, Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 15 май куни Халқаро оила куни деб белгиланган. Бундан асосий мақсад дунё жамоатчилигини оиладаги муаммоларни бартараф этиш, оила қадриятларини мустаҳкамлаш, муносабатларни тартибга солишдир.

Мамлакатимизда ёшларнинг турмуш қуриш олдидаги тайёргарлигидан то барпо этилган оилага эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этиш, оила вакиллларининг тиббий, ижтимоий, ҳуқуқий хизматлардан фойдаланиши учун имкон яратиш каби қатор йўналишларда зарур шарт-шароитлар қилинмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари оилалар билан ишлаб, улар ҳолидан хабар олади, нотинч оилаларга ёхуд эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга алоҳида эътибор қаратиб, зарур кўмак кўрсатади. Ушбу сана муносабати билан жойларда қатор тадбирлар, амалий ишлар, учрашув ва ўрганишлар ташкил этилади. 

Мамлакатимизда оила институтининг ҳуқуқий асослари ҳам мустаҳкамланган. Оила кодекси ҳамда қатор қонун ва қарорлар, қонуности ҳужжатлари оилалар мустаҳкамлиги йўлида замин бўлаётир. Биргина 2018 йил 27 июнь куни қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" ги Президент қарорида оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган қатор  вазифалар белгилаб берилди. 

Бундан ташқари, Президентимизнинг шу йил 1 мартдаги фармонига асосан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Ушбу қўмита зиммасига оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар юкланди. Бугунги кунда қўмита оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли орган сифатида ўз ишини жадал ташкил этмоқда.

Юртимиздаги ҳар бир оила давлатимиз ҳимоясида, жамиятимиз эътиборидадир. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида жами 8 миллион 871 минг 412 та оила мавжуд. Республикамиз ҳудудлари орасида энг кўп оилалар Фарғона вилоятига тўғри келган. Вилоятдаги оилалар сони 1 миллион 23 минг 42 тани ташкил этган.

Мамлакатимизда оилалар сони кўпаяверсин. Ҳар бир оила тинч-осойишта, фаровон ва бахтли бўлиб, юртимиз барқарорлигига асос бўлаверсин.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
15 май — Халқаро оила куни