Ватанимиз тарихидаги 14 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

14 январьВатан ҳимоячилари куни. Ўзбекистон Қуролли Кучлари тузилган кун; Ўзбекистон чегара қўшинлари куни. Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 14 январдаги Қарори асосида вужудга келди. 1993 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” деб эълон қилинди.

1405 йил (бундан 616 йил олдин) – Хитой юришига отланган Амир Темур Сирдарёнинг ўрта оқимида, унинг ўнг соҳилида жойлашган Ўтрор шаҳрига – ҳоким Бердибекнинг саройига етиб келди. Ўн бешинчи асрнинг нодир ёзма манбаларидан бири – Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида қайд этилишича, барча амирлар, шаҳзодалар, лашкарбошиларнинг ҳар бири алоҳида хоналарга жойлашдилар.

Ўша куни, соҳибқирон қўнган саройнинг хоналаридан бирида мўридан учқун чиқиб, ёнғин чиқди. Ёнғинни тезда ўчирдилар. Лекин кўпчиликнинг кўнглига ғулғула тушди. Ўша кунлари сарой аъёнлари ва Темурнинг яқинлари аллақандай ваҳимали тушлар кўришиб, уйқулари бузилди. Кўпчилик қандайдир бахтсизлик яқинлашаётганини ҳис қилгандек бўлди. Амир Темур Ўтрорда 35 кун турди.

1501 йил (бундан 520 йил олдин) – Хуросон ҳукмдори Султон Ҳусайн Бойқаро қадрдон дўсти, улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий хотирасига маърака ташкил этди. Мазкур маъракани тарихчи Ғиёсиддин Хондамир ўзининг “Макорим ул-ахлоқ” асарида қуйидагича баён этган:

“Ушбу ойнинг йигирма учинчисида, пайшанба куни (милодий 1501 йилнинг 14 январи куни) буюк машойихлар, олий мақомли саййидлар, олимлар, фозиллар, улуғлар, аъёнлар, асилзодалар ва жамоалар бошлиқлари Сарихиёбон даласига таклиф этилди. Соҳибқирон Султон (Ҳусайн Бойқаро)нинг ўзлари ҳам ташриф буюриб, ушбу йиғинни ўзларининг нурли иштироклари билан мунаввар айладилар.

Беҳисоб таомлар тортилиб, кечиримли Зотнинг каломидан тиловатлар қилингач, олий шаънли подшоҳнинг мулозимлари жаннат боғидан жой оладиган ул ҳазратнинг барча қариндошлари, яқин дўстлари ва мулозимларига қимматбаҳо тўнлар кийгизиб, уларни азадорлик кийимидан чиқардилар. Шундан сўнг [Соҳибқирон Султоннинг ўзлари] уларни ўз олдиларига чорлаб, подшоҳона илтифотлар ва шоҳона иноятларга умидвор қилдилар”.

1904 йил (бундан 117 йил олдин) – манзарачи рассом, рангтасвир устаси, Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоев таваллуд топди (вафоти 1974 йил). У, вафотидан сўнг, 2001 йилда “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

1926 йил (бундан 95 йил олдин) – Қорақалпоғистон Республикасидаги Хўжайли тумани ташкил этилди.

1933 йил (бундан 88 йил олдин) – файласуф олима, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Матбуа Аҳмедова таваллуд топди. У 1985 йилда Тошкент маданият институти ректори, 1985–1987 йилларда Маданият вазири лавозимларида ишлаган.

1992 йил (бундан 29 йил олдин) – Бенин Республикаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олди.

2019 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни