Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-13, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Сурхондарё вилоятида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
13-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
13-14 апрель кунлари республикамизнинг айрим туманларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, Баланд тоғли жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
13-15 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
ЎзА