13 ёшли стол теннисчимиз Дубайда совриндор бўлди
Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender” турнири ўтказилмоқда.
Ёш стол теннисчилари учун маҳорат майдони вазифасини ўтаётган ушбу турнирнинг илк кунида ҳамюртимиз Аделина Ҳасанова U-13 ёш тоифасида ўтказилган беллашувларда кумуш медалга сазовор бўлди.
Мукофот жамғармаси минг АҚШ доллари бўлган ушбу турнир 17 октябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА