Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20, кундузи 10-12 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, баъзи жойларда 20 даражагача, кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даражагача совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 17 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, айрим жойларда 17 даражагача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
Жорий йилнинг 12-15 январь кунлари Ўзбекистонга Волгабўйидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида ҳосил бўлган совуқ ҳаво массасининг кириб келиши сақланиб қолади.
12-15 январь кунлари республика бўйлаб аномал совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17, айрим жойларда 20 даражагача, шимолда 20-25, Устюрт ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида 27-30 даражагача совуқ, кундузи 5-10, баъзи жойларда 12 даражагача, жанубда ва Фарғона водийсида кечаси 8-13, кундузи 3-8 даражагача совуқ бўлади.
Йўлларда яхмалак юзага келади.
12-16 январь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА