Ер юзида иқлим ўзгариши натижасида содир бўлаётган табиий офатлар, сув танқислиги, қурғоқчилик каби вазиятлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда. Оқибатда дунё озиқ-овқат бозорларида нарх-наво кўтарилиб бормоқда.

Коронавирус пандемияси эса мазкур муаммонинг кескин тус олишига сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, биргина пандемия туфайли жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида оилаларнинг моддий аҳволи даражаси пасайиши кузатилди, 120 миллион киши ўта қашшоққа айланди, 114 миллион нафарга яқин одам ўз ишини йўқотди. Жаҳон иқтисодиёти сўнгги 90 йилдаги энг ёмон таназзулни бошдан кечирмоқда.

Юзага келаётган қалтис вазият сабаб озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифага айланди. Шу боис БМТ бугун озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келганини таъкидлаяпти.

Мамлакатимизда ҳам ижтимоий тармоқларда кунгабоқар ва пахта ёғи нархлари кескин ошганлиги кескин эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархлари ўзгариши таҳлил қилинганда, ички бозорларда нархлар кескин ўсишининг асосий сабабларидан бири ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши, ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилишининг таъсири эканлиги аниқланган.

Белгилаб қўйилган меъёрларга мувофиқ, республика бўйича йилига 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилади. Статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи сотувга чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган. Ўз навбатида, импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатди. Шу билан бирга, маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун ички бозорда таклиф етарли даражада эканлиги ҳам маълум бўлди.

Юзага келаётган муаммолар ҳисобга олиниб, мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ва унинг хомашё ресурслари етиштиришда мутлақо янги йўналишдаги ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, кенг майдонларда мойли экинлар етиштириш ҳисобига аҳолини маҳаллий шароитда етиштирилган ўсимлик мойи билан таъминлаш борасида янгича ёндашувларга қўл урилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги қарорида жорий йил 370 минг 650 гектар майдонда мойли экинлар етиштирилиши кўзда тутилган. Бу республикада мойли экинларни жойлаштириш бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Шунга қарамай, Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада кунгабоқар етиштириш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги йиғилиш баёнида такрорий экин сифатида яна қўшича равишда 64 минг 241 гектар майдонга кунгабоқар экилиши белгилаб берилди.  

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси матбуот хизматидан маълум қилинишича, ғалладан бўшаган 56 минг 561 гектар эмас, балки 120 минг 822 гектар майдонга кунгабоқар уруғи қадалади. Натижада фақатгина такрорий экин сифатида кунгабоқар етиштирилган майдонлардан 145 минг тонна мойли хомашё йиғиштириб олинади ва ўртача 50 минг тонна кунгабоқар мойи ишлаб чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 56 минг 561 гектар асосий майдонга кунгабоқар уруғи қадалиб, 85 минг тонна ҳосил ва 30 минг тонна кунгабоқар мойи олиниши режалаштирилган. Умуман олганда, жорий йилда фермер хўжаликлари томонидан 230 минг тонна кунгабоқар хомашёси ва уни қайта ишлаш ҳисобига 81 минг тонна писта мойи ишлаб чиқарилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
120 минг 822 гектар ғалладан бўшаган майдонга кунгабоқар экилади