Ҳар йили Мустақиллик куни арафасида кўплаб юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланади. Улар орасида 100 ёшдан ошган нуронийларимизга ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатилиб, "Шуҳрат" медали берилади. Жорий йилда ҳам бу анъана давом этди.
Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами Боғот туманидаги Қипчоқ маҳалласида умргузаронлик қилаётган 108 ёшли қаршилаган Назиба момо Галимова учун қўшалоқ шодиёнага айланди. Назиба момо Галимова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Шу муносабат билан Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов онахоннинг хонадонида бўлиб, унга давлатимизнинг юксак мукофотини топширди. У билан бугунги кун шукронаси, юртимиздаги, вилоятдаги ўзгаришлар, тинчлик-осойишталик ҳақида суҳбатлашди.
– Бир асрдан ортиқ умрим давомида жуда кўп машаққатларни, оғир даврларни бошимдан ўтказдим, – дейди юз ёшли онахон. – Ушбу дориломон кунларга етказгани учун Яратганга шукр айтиб, одамларнинг фаровон яшаши йўлида хизмат қилаётган давлатимиз раҳбариятига соғлик-омонлик сўраб, ҳар куни дуо қиламан.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат),
ЎзА мухбирлари