Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан бир гуруҳ 100 ёшдан ошганлар “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Улар сафида Ўрта Чирчиқ тумани “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 107 ёшли онахон Саида ая Казакбаева ҳам бор.

Шу муносабат билан Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев онахоннинг хонадонида меҳмон бўлди. Кекса онахон суҳбат давомида кекса нуронийларга давлатимиз томонидан яратилган шароитлардан хурсанд эканини айтиб ўтди.

[gallery-19060]

– Ёшлик даврим кўп қийинчиликларда ўтди, – дейди С.Казакбаева. –Айниқса, уруши даврида ўзим қатори кўплаб хотин-қизларимиз фронтга ёрдам беришда қатнашган. Урушдан кейинги даврлар очарчилик бўлса ҳам тиним билмай ишладим. Ҳар қандай қийинчиликнинг ҳам мукофоти бор деганлари тўғри экан. Ҳозир 50 нафардан ортиқ набиралар, 80 нафардан кўп чеваралар ҳамда 25 нафар эвараларим бор. Уларнинг эришаётган ютуқларидан қувонаман, тўйларида бош бўламан. Президентимизнинг менга берган мукофоти эса чексиз қувонч бўлди. 107 ёшимда бундай мукофот олиш катта бахт. Ҳар кунимизга шукур қиламан ва доим юртимиз тинчлиги, фаровонлиги учун дуодаман.

Учрашув давомида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Саида аяни байрам билан табриклаб, ўз тилакларини билдирди. Унга давлат мукофотини тақдим этди.

А.Мусаев, А.Алижонов(сурат),ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
107 ёшимда мукофот олиш катта бахт