Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамроҳлигидаги жамоатчилик вакиллари ички ишлар органлари фахрийси Аҳмад Муҳсинов хонадонида бўлди.

Кўксини орден-медаллар безаб турган Аҳмад Муҳсинов навқирон 19 ёшида Бухоро шаҳридан ҳарбий хизматга, аниқроғи, фронтга йўл олган эди. Урушдан сўнг унинг қарийб 20 йиллик фаолияти ички ишлар тизимида кечди. У юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида турли лавозимларда ишлади.

[gallery-17354]

–1947 йилгача қирғинбарот жанггоҳда, сўнг Европанинг турли давлатларида армия сафида бўлдим, –дейди уруш фахрийси Аҳмад Муҳсинов. –Худога шукр, жонажон Ватанимга соғ-омон қайтиш насиб этди. Урушдан кейинги йилларда Бухоро давлат педагогика институти (ҳозирги Бухоро давлат университети) нинг тарих факультетида таҳсил олдим. Бир муддат ўрта мактабда педагог сифатида ёшларга сабоқ бердим.

Мутасаддилар уруш фахрийси, 101 ёшни қаршилаган отахонни байрам билан табриклади. Самимий тилаклар билдиришди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотлари етказилди.    

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
101 ёшли отахонга Президент табриги етказилди