10 минг кишилик карантин ҳудудидан махсус репортаж
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, “Янги замин” МФЙда 10 минг кишилик махсус карантин ҳудуди қурилмоқда.
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, “Янги замин” МФЙда 10 минг кишилик махсус карантин ҳудуди қурилмоқда.
Ҳозирда, 4.500 кишилик карантин контейнерлари битказилган. Хориждан келган икки мингдан ортиқ фуқаролар карантинга жойлаштирилган. Шу билан бирга у ерда 146 нафар шифокор, 116 нафар мудофаа ва 48 нафар ички ишлар ходимлари ишламоқда.
Ўн кун ичида яна 6 мингта контейнер қуриб битказилади. Ҳозирда қурилиш майдонида 2.500 нафар қурувчи, электр усталари ва бошқа ходимлар ишламоқда. Қурилишга 500 тадан ортиқ техника воситалари жалб этилган.
Махсус карантин ҳудудидаги фуқароларнинг шароити қандай?
Улар қандай озиқ- овқат билан таъминланмоқда?
Қурувчиларга қўшимча ҳақ тўланадими?
Махсус карантин ҳудудидан кейинчалик нима мақсадда фойдаланилади?
Саволларга жавобни қуйидаги видеорепортажимизда топасиз.