Сўнги пайтларда пандемия шароити, дунё сиёсий майдонидаги вазиятлар сабаб истеъмолчиларни авиачипталар, қолдирилган авиқатновлар билан боғлиқ бир қанча муаммолар қийнамоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси «ишонч телефони» орқали Жиззах вилояти Бахмал тумани «Қўшчинор» МФЙда яшовчи 10 нафар фуқаронинг мурожаати келиб тушган.

Фуқаролар Самарқанд шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси, 112-уйда жойлашган “Quality Travel Group” авиакассасидан Россия Федерациясига учиш учун (4 300 000 минг сўмдан) 10 киши 43 миллионга авиачипталар харид қилган.

Маълум сабабларга кўра, улар Россияга учмайдиган бўлгач, чипта учун тўлаган пулларини қайтариб олишмоқчи бўлган. Аммо, қанчалик ҳаракат қилишмасин, авиачипта учун тўлаган пулларини авиакасса ходимлари турли важлар билан беришдан бош тортган. Ушбу аризаларни Самарқанд шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ўрганди.

Жамият ходимлари авиакасса раҳбариятига қонуний жиҳатдан тушунтириб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузишаётганини билдиргач, маблағ эгаларига қайтарилган.

 Мафтуна Каримова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 кишини чув туширган авиакасса ва амалга ошмаган парвозлар