1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясидаги резолюцияга биноан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган.

1950 йили БМТ томонидан ушбу кунни Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланди. Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларини ўз ичига олган бўлиб, ҳужжат шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган.

Мазкур халқаро ҳужжат ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.  

БМТ шафелигида ташкил этиладиган  ушбу кун тадбирлари ҳар йили муайян мавзуга бағишланади.

Ушбу сананинг жорий йилдаги тадбирлари "Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг таъминотида янада самарали тикланиш” шиори остида ўтмоқда. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни