1996 йил 27 декабрда 1 - октябрь кунини "Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни имзоланган. Янги қонун ушбу байрамда меҳнати қадрланадиган касблар доирасини кенгайтирди. Яъни бу кун нафақат ўқитувчилар, балки барча устоз ва мураббийлар байрами деб белгиланди. Шу тариқа календардан яна бир сана – 1 октябрь давлат байрами (дам олиш) кунига ўрин ажратилди.

Жаҳон тажрибасига назар ташласак, “Ўқитувчилар куни” дунёнинг аксарият мамлакатларида, шу жумладан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Россия, Хитой, Польша, Бразилия, Литва, Австралия, Янги Зеландия, Ҳиндистон, Эрон, Тунис, Марокаш, Миср, Саудия Арабистони, Яман, Баҳрайн, Уммон, Куба, Чили, Эквадор, Аргентина, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларида кенг нишонланади. Аммо, ўқитувчи ва мураббийлар кунини “дам олиш куни” деб эълон қилган давлатлар (Ўзбекистон – 1 октябрь, Таиланд – 16 январь) озчиликни ташкил этади.

Янги қабул қилинган қонун мамлакатда ўқитувчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлашда муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантириш чораларини кўриш бўйича тизимли ишлар давлат сиёсати даражасида олиб борилди.

Ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёшларга илм-фан асосларини ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги фидойилиги учун ўқитувчи ва мураббийларга “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”,  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” каби фахрий унвонлар жорий қилинди.

Бугунги кунда ҳам ушбу касб эгалари эъзозланиб, ёш авлодни тарбиялашдаги уларнинг фидоий меҳнати қадрланиб келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб юртимизда фаолият олиб бораётган барча устоз ва мураббийларни бугунги байрам билан табриклаймиз, масъулиятли фаолиятларида муваффақиятлар ёр бўлишини, ҳар доим халқимиз ва шогирдлар ардоғида азиз бўлишларини чин дилдан тилаб қоламиз.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/vyHk3PcxkzA?si=wwSWv8gI2kRSuLgi" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни (+видео)