1 ноябр - Исроилда парламент сайлови куни
Исроил Кнессети бугунги йиғилишида 1 ноябрь куни мамлакатда навбатдан ташқари парламент сайлови ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради “ТАСС” агентлиги.
Шунингдек, депутатлар парламентнинг ўз-ўзини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ҳам маъқулладилар. Ушбу ҳужжатни 120 депутатдан 92 нафари тасдиқлади.
Шундай қилиб, 24-Кнессет тарқатиб юборилади. Коалиция келишувига кўра, бош вазир лавозими парламентга навбатдаги сайлов ўтказилгунга қадар Нафтали Беннетдан ташқи ишлар вазири Яир Лапидга ўтади.