2024 йил 1 июндан миллий қонунчиликда бир қатор ўзгаришлар кучга киради. Хусусан, меҳнат миграциясига келаётган фуқароларга йўл чиптаси учун компенсация берилади, давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари амал қилади, aҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади ва бошқалар…

1 июндан миллий қонунчиликда қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:

Меҳнат миграциясига келаётган фуқароларга йўл чиптаси учун компенсация берилади

“Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 июндан “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар тўланади:

— хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм) миқдорда;

— хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 700 минг сўм) миқдорда;

— йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари амал қилади

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланган. Янги нархлар билан ҳавола (https://t.me/uzauz/9854) орқали танишингиз мумкин.

Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади

"Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарорига кўра, 2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади.

Меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади 

“Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган  ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади (Бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно).

Бунда:

— субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади;

— меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади;

— меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда 3 ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилади 

“Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 июндан қуйидагилар йўлга қўйилади:

— меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш;

— меҳнат миграциясидан қайтиб келган, ижтимоий аҳамиятли касалликка чалинган шахсларга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ бепул тиббий ёрдам кўрсатиш амалиёти.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади

“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига кўра:

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади:

— хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади;

— профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;

— тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади;

— расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?