Ўзбекистон қонунчилигида 1 декабрдан бошлаб қатор ўзгаришлар рўй беради. Хусусан, уй-жой субсидиялари учун аризаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилади. Эндиликда, субсидиялар олиш учун ариза берувчиларни танлаш комиссиялари таркибидан Ёшлар масалалари бўйича агентлик бўлим бошлиғи ва Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари чиқариб ташланди.

Aҳолини бандликка кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастр палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан субсидия олиш учун аризалар кўриб чиқилмайди. Йилига 2 марта субсидия олиш имконияти яратилади ва улар биринчи навбатда ёш оилалар ва чекка ҳудудларда ишлаётган мутахассисларга берилади.

ЙПХ постларида “яшил” ва “қизил” йўлакларни босқичма-босқич жорий этиш йўлга қўйилади. 1 декабрдан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Чинор” ва Наманган вилояти Поп тумани “Наманган” ЙҲХБ стационар постларида “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий этилади. Кейинчалик тизим республиканинг бошқа стационар постларида ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилмоқда. Унда 12 ой ичида ҳар бир йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини ҳисоблаш, белгиланган жарима баллари миқдоридан ошиб кетган тақдирда, ҳайдовчини белгиланган тартибда муайян муддатга ҳуқуқларидан маҳрум қилиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ундирилганда жарима балларини камайтириш орқали рағбатлантириш чораларини қўллаш назарда тутилмоқда.

Қонунчиликдаги ўзгаришлардан яна бири Mobile-ID тизими орқали фуқароларни бепул идентификация қилиш муддати тугади. Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда тўғридан-тўғри марказлар ёки нотариал идоралар томонидан фуқароларни идентификация қилиш 2023 йил 1 январдан бошлаб йиғимсиз амалга оширилади.

Маҳаллий заргарларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари жорий этилади. Заргарларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 декабрдан бошлаб қуйидаги чора-тадбирлар жорий этилади. Олтин ва кумушдаги тўловларни кечиктириш учун барча банклар ва Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлигининг кафолатлари қабул қилинади. Якка тартибдаги заргарлар учун кафолат олиш имконияти яратилади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган олтин, кумуш ва бошқа хомашёни вақтинча олиб кириш ва олиб чиқиш учун лицензия талаби бекор қилинса, заргарлар томонидан фойдаланиладиган қимматбаҳо ва безакли тошлар божхона тўловларидан озод қилинади.

Шунингдек, 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини экспорт қилишга рухсат берилади (ҳозирда 5 000 долларгача рухсат берилган).

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 декабрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?