«Агроплатформа» ахборот тизими фойдаланувчилардан абонент тўлови эвазига, тизимни 24/7 узликсиз режимда ишлашини таъминлаш, жорий ва келгусида техник-қўллаб қувватлаш мақсад қилинган.

Маълумки, Президент қарорига асосан, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, пахта, бошоқли дон, мева-сабзавотлар етиштириш учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатиш мақсадида «Агроплатформа» («agroplatforma.uz») ахборот тизими ишга туширилган.

Мазкур қарор ва тегишли норматив ҳужжатларга асосан, «Агроплатформа» ахборот тизими фойдаланувчилардан абонент тўлови эвазига, тизимни 24/7 узликсиз режимда ишлашини таъминлаш, жорий ва келгусида техник-қўллаб қувватлаш, такомиллаштириб бориш хизматларини тижоратлаштириш кўзда тутилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб «Агроплатформа» ахборот тизимидан фойдаланиш учун пуллик хизмат кўрсатиш асосида иш олиб боради. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати эълон берди. 

Қайд этилишича, таъриф тўловлари бўйича маълумотларни «Агроплатформа» ахборот тизимида ҳамда тизимга жойлаштирилган Оммавий офертадан олиш ёки «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖнинг Call-маркази (71) 206-70-07 рақамлари орқали билиб олиш мумкин.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 августдан «Агроплатформа» ахборот тизими пуллик хизмат кўрсатади